Кулсум, Умму Кулсум, асли исми Фотима Иброҳим (1906, Мисрдаги АсСанбалавин тумани — 1975-йил, 2-март, Қоҳира) — хонанда, араб эстрада хо-вандалик санъати асосчиси. 1918-йил дан атоқли хонанда Абул Алдан таълим олган. Араб мусиқа институти қошидаги мусиқа ансамблида (1926-йилдан) ва Қоҳира радиосида (1937-йилдан) якка-хон хонанда. 1936—46 йилларда мусиқали филмларда қатвашган. Араб муси-қачилари уюшмасининг асосчиси ва раиси (1943—53). 1967-йилда унинг та-шаббуси билан Миср аёллари халқ фронти ташкил этилган. К. ХХ аср бошида хонанда аёллар ичида кенг тарқалган бач-кана, саёз қўшиқлардан воз кечиб, араб мақам ва мувашшахларнинг му-раккаб йўлларида ижод қилган. Ёқим-ли, ширадор, нозик тембр ва бақувват овози, юксак маҳорати билан айтган қўшиқларнинг довруғи олдин Миср шаҳарларида, кейинчалик бутун араб оламига кенг тарқалди. Шу боис у „Кавкаб уш-Шарқ“ („Шарқ юлдузи“) но-мига сазовор бўлди. Шайх Закария Аҳмад, Риёд ас-Санботий, Саййид Маккавий, Муҳаммад Абдулваҳоб каби бастакорлар билан биргаликда К. кашф этган янги хонандалик услубида араб анъанавий мусиқа йўналишлари замо-навий тус олган; унинг репертуаридаги ишқий-лирик, суфий-фалсафий, ва-танпарварлик руҳидаги асарлар ХХ аср Шарқ эстрада санъатининг ёрқин ва-муваларига айланган.

Зокиржон Орипов[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил