Кума — Шим. Кавказдаги дарё. Узунлик 802 км, ҳавзасининг майдони 33,5 минг км². Катта Кавказнинг шим. ён багирларидан бошланади. Юқори қисмида тоғлар орасидан, ўрта қисмида даштдан оқади. Каспий бўйи пасттекислигига келганда К. ўзани бир неча тармоққа бўлиниб, Каспий денгизига етмасдан тугайди. Ўрта оқимида ўртача сув сарфи 10,9 м³/сек. К. қор ва ёмғирлардан тўйинади. Терек- Кума ва Кума-Манич каналлари сувидан суғоришда фойдаланилади.[1]

Кума
Тавсиф
Узунлиги 802
Майдони 33 500 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил