Кума (дўппи) — Уммон эркаклари анъанавий равишда киядиган, тепаси ясси, думалоқ бош кийим. Одатда оқ рангда бўлиб, ранг-баранг кашта ва кичик шамоллатиш тешиклари билан безатилади. Унинг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар бор: бир қарашга кўра, уммонликлар уни Шарқий Африкага олиб борган, бошқасига кўра эса Шарқий Африкадан ўзлаштирган.[1]

Манбалар

  1. ↑ тwинтман „Омани Кума анд Массар“ (эн). Таля ин Оман (2013-йил 27-октябр). Қаралди: 2019-йил 30-октябр.