Кумарин, С,Н6О2 — ортооксидолчин кислота лактони; рангсиз кристалл модда. Ҳўл пичан ҳиди келади. Суюқ-ланиш температураси 70°, қайнаш температураси 29Г, зичлиги 935 кг/м3. Сувда оз, спирт ва эфирда яхши эрийди. Кўп ўсимликлар (мас, тилқияр ва бошқалар)да бор. Синтетик йўл билан олинади. Тамаки ва атирупа ишлаб чиқаришда хушбўй модда сифатида қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил