Кунмин — Хитойнинг жан.ғарбий қисмидаги шаҳар. Юнван провинсиясининг маъмурий ва иқтисодий маркази. Дянчи кўлининг шим. соҳилида, 1892 м баландликда. Аҳолиси 3,89 млн. киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Қора ва рангли металлургия, машинасозлик, кимё, тўқимачилик, енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари, ГЕС ва иссиқлик электр стялари бор. Қадимдан ҳунармандчиликда гилам тўқилади. Фанлар академияси филиали, университет ва бошқа бор. К. яқинида кўмир, темир рудаси, мис, апатит олинади. Шаҳарга И асрда асос солинган ва ўша даврда Сзянлин деб аталган. ХВИИ аср ўрталаридан Юнван провинсиясининг маъмурий маркази.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил