Kurash
Бу мақола викилаштирилиши керак. |

Кураш — ўзбек миллий спорт тури ҳисобланади. Белгиланган қоидага мувофиқ икки спортчининг яккама-якка олишуви. Курашиш санъати кўп халқларда қадим замонлардан буён маълум.
Тарихи
Кураш, айниқса, Юнонистонда кенг тарқалиб, қадимги олимпияда мусобақаларидан доимий ўрин олиб келган спорт тури ҳисобланади. Миллий курашнинг хилма-хил кўринишлари Греция, Италия, Япония, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия, Ўзбекистон, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда ҳам мавжуд. Замонавий спорт курашининг асосий қоидалари ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларида Европанинг бир неча мамлакатларида ишлаб чиқилди. 1912-йил Халқаро ҳаваскорлар кураш федерацияси (ФИЛА) тузилди (ҳозир унга 144 мамлакат, Ўзбекистон 1993-йилдан аъзо). Халқаро майдонда спорт курашининг юнон-рум кураши, эркин кураш, дзюдо, самбо ва бошқа турлари кенг тарқалган. Кейинги йилларда ўзбек кураши ҳам алоҳида кураш тури сифатида дунё миқёсида тан олина бошланди. Кураш инсонни кучли, эпчил, чидамли ва иродали қилиб тарбиялаш воситаларидан бири ҳисобланади. Шифокорлар назорати остида 12 ёшдан кураш билан шуғулланишга рухсат этилади. Кураш азалдан ўзбек турмуш тарзининг узвий қисми бўлганлигини археологик топилмалар, тарихий қўлёзмалар оқали тасдиқланади. Қадимги Бақтрия (Ўзбекистон жануби) ҳудудидан топилган жез даврига оид силиндрсимон сопол идишда икки полвон ва улардан бири иккинчисини чалаётгани тасвирланган. Шу даврга мансуб бошқа археологик топилмада эса полвонларнинг кураш усулларини намойиш қилаётгани акс эттирилган. Бу ноёб топилмалар милоддан 1,5 минг йил илгари ҳам кураш аждодларимиз турмуш тарзининг бир қисми бўлганидан далолат беради. Юнон ёзувчиси Клавдий Элиан (ИИ-ИИИ аср) ва бошқа тарихий шахсларнинг ёзишича, шу ҳудудда умр кечирган сак қабиласи қизлари ўзларига куёвни йигитлар билан курашиб танлаганлар. Кейинчалик қизлар куёвни шарт қўйиш йўли билан аниқлашган ва бу шартда кураш мусобақаси бўлган. Бунга ўзбек халқ қаҳрамонлик достони — „Алпомиш“ даги Барчин шартларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Улардан бири икки курашувчининг бири ўз рақибининг белбоғидан ушлаб ўзига тортади, шу билан бирга ўз рақибидан қутулишнинг чорасини қидиради…". Бу таъриф замонавий Кураш қоидаларига яқиндир. Шунингдек, Маҳмуд Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“, Алишер Навоийнинг „Ҳамса“, „Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад“, Зайниддин Восифийнинг „Бадоеъ ул-вақоеъ“, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг „Футувватномаи султоний“, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг „Бобурнома“ асарида кураш ҳақида қимматли маълумотлар бор. ИХ-ХВИ асрларда кураш халқ ўртасида кенг оммалашган. Шу даврда Паҳлавон Маҳмуд, Содиқ полвон кабилар кураш довруғини оширишган.
Белбоғли кураш
Ўзбек халқ якка курашининг белбоғли кураш деб номланган тури ҳам бор. Унга ҳам тааллуқли кўплаб археологик топилмалар ва тарихий қўлёзмалар мавжуд. Бундан 5 минг йил илгари даврга мансуб.
Месопотамия ҳудудидан топилган ҳайкалчада белбоғли кураш усулида мусобақалашаётган полвонлар тасвирланган. Хитойнинг қадимий „Тан-шу“ қўлёзмасида Фарғова водийсида тўйлар, сайллар кураш мусобақаларисиз ўтмаслиги ёзилган. Аҳмад Полвон, Хўжа полвон ва шу кабилар курашнинг ана шу турида шуҳрат қозонишган (ХИХ аср охири — ХХ аср боши). Чоризм истилоси ва шўролар даврида ўзбек миллий курашини халқ турмуш тарзидан сунъий равишда сиқиб чиқаришга ҳаракат қилинди. ХХ асрнинг 90-йиллари охирига келиб бу уринишларга барҳам берилди. 1991-йилда курашчилар сулоласи вакили, бир неча кураш турлари бўйича халқаро миқёсда спорт устаси Комил Юсупов ўзбекча курашнинг халқаро андозаларга мосланган қуйидаги қоидаларини ишлаб чиқди: кураш тушувчилар 14х14м дан 16х16м гача бўлган, четроқ қисми қизил рангли „хавфли чизиқ“ билан белгиланган кўк-яшил тусли кураш гиламида тик турган ҳолатда беллашадилар. Ғолиб ишлатилган усуллар ва майдондаги хатти-ҳаракатларига қўйиладиган баҳоларга қараб аниқланади. Курашда бўғиш, рақибга оғриқ берувчи усуллар қўллашга рухсат этилмайди, курашувчиларнинг бири кўк, иккинчиси яшил рангли яктак (аёллар яктак ичидан оқ рангли футболка) кияди, белга эни 4-5 см ли тасма (белбоғ) боғланади, эркаклар 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг ва 100 кг дан зиёд, аёллар 48, 52, 57, 63, 70, 78 ва 78 кг дан зиёд вазн тоифаларида курашадилар (болалар, ўсмирлар, ўспиринлар, ёши улуғлар ва қизлар мусобақаларида ҳам ёш хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда вазн тоифалари белгиланади). Халқаро кураш ассоциацияси (ИКА)нинг 2003-йил Тошкентда ўтган конгресси ҳар бир учрашувнинг қизғин бўлишини таъминлаш мақсадида расмий мусобақаларда беллашув вақтини 3 дақиқа қилиб белгилади. Ишлатилган усулларга бажарилишига мос равишда „чала“, „ёнбош“, „ҳалол“ баҳолари, қоидага зид ҳаракатларга эса „танбеҳ“, „дакки“, „ғирром“ жазолари берилади. Курашувчи „ҳалол“ баҳосини олса (ёки рақиби „ғирром“ билан жазоланса) бу унинг ғалабасини билдиради. Икки бор „ёнбош“ баҳосини олиш (ёки рақибининг икки бор „дакки“ дея жазоланиши) ҳам ғалабани англатади. „Чала“ баҳолари ҳисобга олиб борилади ва ҳ. к. Баллар тенглигида охирги баҳо олган кураш-чига ғалаба берилади, курашчиларнинг баҳо ва жазолари сони тенг ҳолатда баҳо устунликка эга бўлади, жазолар сони тенг бўлса охирги жазо олган мағлуб ҳисобланади, агар барчаси тенг (ёки баҳо ва жазо олинмаган) бўлса, ғолиб ҳакамларнинг кўпчилик овозига кўра эълон қилинади.
1992-йилда Ўзбекистонда кураш федерацияси, 2001-йилда Ўзбекистонда белбоғли кураш федерацияси тузилди. 1998-йил сентабрда Тошкентда 28 давлат (АҚСҲ, Боливия, Буюк Британия, Голландия, Россия, Ўзбекистон, Япония ва ҳоказо) вакиллари Халқаро кураш ассоциацияси (ИКА) муассислари бўлишди ва шу муносабат билан бу ерда ўзбекча кураш бўйича йирик халқаро мусобақа ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Халқаро кураш ассоциациясини қўллаб-қувватлаш тўғрисида“ги фармони (1999-йил 1-феврал) ўзбек миллий кураш ининг явада ривожланишига туртки бўлди. Ўша йили Тошкентда ўзбекча кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати, Россиянинг Брянск шаҳрида аёллар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. ИКА қошида Халқаро кураш академияси, Бутун жаҳон курашни ривожлантириш жамғармаси тузилди, ассоциация муассислигида „Кураш“ журнал таъсис қилинди. Адабий-бадиий, ижтимоий-публицистик, ахборот-реклама йўналишидаги бу журнал Тошкентда 1999-йил октабр ойидан буён нашр этилади.
2000-йил Ўзбекистонда кураш ойлиги ўтказилди. Бу ойлик давомида 2 млн.га яқин киши кураш гиламига чиқди. Буюк Британияда ИКА фахрий президенти Ислом Каримов номидаги анъанавий халқаро мусобақага асос солинди. 2001-йилдан Халқаро кураш институти (Тошкентда) фаоли-ят кўрсата бошлади. ИКА га 66 та миллий федерация аъзо бўлиб кирди (2003). Европа, Осиё, Панамерика ва Океания кураш конфедерация лари тузилди. Ҳозирги пайтда ўзбекча кураш билан хорижий мамлакатларда 600 мингдан зиёд киши шуғулланади. Курашнинг бу тури бўйича жаҳон, қита ва мамлакатлар чемпионатлари ҳамда биринчштиклари, Ўзбекистонда атТермизий, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган ва бошқа кўплаб халқаро мусобақалар мунтазам ўтказилади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 22 та олимпиада ўринбосарлари мактаби, 37 та болаларўсмирлар спорт мактаби ва 206 та кураш мактабида спортнинг бу тури бўйича ўқувчиларга таҳсил берилади. Олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ кураш тўгараклари фаолият кўрсатади. Курашчилар билан 851 вафар мураббий шуғулланади (2003). Осиё олимпия кенгаши 2003-йилда курашнинг бу турини Осиё ўйинлари дастурига киритди. Кураш бўйича ўтказилидиган жаҳон чемпионатларида Баҳром Аназов, Исоқ Ахмедов, Махтумқули Маҳмудов, Камол Муродов, Тоштемир Муҳаммадиев, Акобир Қурбонов (Ўзбекистон), Кубашхоним Элкнур, Селим Тотар ўғли (Туркия), Александр Кацураги, Карлос Хонорато (Бразилия), Павел Мелананец (Полша), Хироёши Кашимото (Япония) ва бошқа ғолиб чиқдилар ва совриндор бўлдилар.
Адабиётлар
- Юсупов кураш, Кураш, Т., 1999; Мўминов А., Президент. Спорт. Ғалаба!, Т., 2001.
Ўзбек халқининг анъанавий спорт турларидан бири бўлмиш кураш уч ярим минг йиллик тарихга эга. Кураш ўзбекча сўз бўлиб, у қатор қадимий шарқ адабий манбаларида яккама-якка олишув ва ижтимоий кўнгилочар спорт тури сифатида тилга олинган.
Бундан минг йил муқаддам пайдо бўлган афсонавий Алпомиш эпосида кураш олис ўтмишда Ўзбекистон заминида оммавий тус олган энг севимли ва нуфузли спорт тури бўлганлиги қайд этилади.
Қадимда ва ўрта асрларда яшаб ижод этган қатор файласуф ва тарихчилар ўз асарларида курашни алоҳида эҳтиром ила тилга олганлар.
Шарқнинг буюк мутафаккирларидан бири бўлмиш Абу Али Ибн Сино кураш билан шуғулланмоқ жон ва тан соғлигини таъминлашнинг энг яхши воситасидир, дея эътироф этган. Шунга қарамасдан ҳали-ҳануз кураш айнан қачон ва қаэрда пайдо бўлганлиги хусусида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Ўз навбатида бундай мавҳумлик қатор олимлар томонидан курашни қадимий спорт турларидан бири сифатида эътироф этилиши учун тўсиқ бўла олмади.
Эрамизнинг ИХ асрида кураш ривожи янги босқичга кўтарилди. Ўша кезларда замонавий Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли анъанавий байрамлар, тўй-ҳашамлар ва йирик жамоатчилик тадбирлари давомида курашдан кўнгил очиш ва дам олиш воситаси сифатида фойдаланганлар. Кейинроқ кураш кўнгил очиш воситасидан мустақил спорт тури ва жисмоний чиниқиш усулига айланди. Энг кучли курашчилар халқ орасида маълуму-машҳур бўлиб, улар ҳақида афсоналар тўқила бошланди. ХИИ асрда яшаб ўтган Паҳлавон Маҳмуд бунинг яққол намунасидир. Ҳали-ҳануз унинг қабри зиёратчиларнинг севимли маскани ва муқаддас қадамжолардан бири ҳисобланади.
ХИВ асрда инсоният тарихида ёрқин из қолдирган тенги йўқ саркарда ва давлат арбоби Амир Темур ўз аскарларини чиниқтириш ва жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида курашдан фойдаланган. Маълумки, Амир Темур армияси замонасининг энг қудратли ва енгилмас қўшини ҳисобланган.
Вақт ўтиши билан кураш замонавий Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг энг севимли ва ардоқли анъаналаридан бирига айланди. Шу маънода кураш ўзбекларнинг қон-қонига сингиб кетган, деб айтиш муболаға бўлмайди. Ушбу спорт турига бўлган муҳаббат оталардан болаларга мерос сифатида ўтиб келади. Бугунги кунга келиб биргина Ўзбекистонда кураш билан мунтазам шуғулланувчиларнинг сони икки миллионга етган. Ушбу спорт ишқибозлари ва ҳаваскорларнинг сони эса беҳисобдир.
1980-йилларнинг бошида машҳур ўзбек кураши устаси, дюздочи ва самбочи Комил Юсупов ўзбек курашининг бой меросини тадқиқ этиш ишларини бошлаб юборди. Ушбу спорт турининг қайта тикланишининг фаолларидан бири бўлган мазкур зотнинг асосий мақсади курашнинг халқаро меъёрларга мос бўлган янгича қоидаларини ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Тўқсонинчи йилларнинг бошларига келиб у ушбу шарафли вазифани муваффақиятли адо этиб ўзбек курашини халқаро аренага олиб чиқишни ўз олдига мақсад қилди. Аввалига у ўзи ишлаб чиққан кураш қоидаларини жамоатчилик, мутахассислар ва ишқибозлар эътиборига ҳавола этди.
Янги қоидалар ўзбек курашининг энг ардоқли анъаналари ва махсус кийим бош, мусобақаларни ўтказиш жойи ва беллашувнинг давом этиш муддати каби халқаро спорт меъёрларини ўзида мужассам этди. Спорт мутахассислари Комил Юсупов томонидан ишлаб чиқилган кураш қоидалари тўлалигича халқаро спорт талабларига жавоб беришини эътироф этдилар. Кураш қоидаларининг асосий афзалликларидан бири шундаки, улар ётган ҳолда беллашувни давом эттирилишига йўл қўймайди. Спортчилардан бирининг тиззаси гиламга тегиши биланоқ ҳакам беллашувни тўхтатади ва курашчилар турган ҳолда мусобақани давом эттиришади. Бу ҳол курашни тез сур’атларда олиб борилиши ва мухлислар учун қизиқарли ва мароқли бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари кураш қоидалари белбоғдан пастки қисмни ушловчи ёки оғриқ қўзғатувчи ва бўғувчи услубларни ишлатишни таъқиқлайди. Шу тариқа кураш спортчиларга тан жароҳати етказилишининг олди олинган энг хавфсиз спорт турларидан бирига айланди.
1991-йилда Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилиши курашга янгича ҳаёт бахш этди.
Республика ҳукумати 70 йил тоталитар тузум даврида оёқ-ости қилинган ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва анъаналарини қайта тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Миллий спорт тури ҳисобланмиш курашни қайта тиклаш давлат сиёсатининг устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланди.
1992-йилда Комил Юсупов Ўзбекистон Республикаси президенти қабулида бўлди. Бўлиб ўтган суҳбат чоғида ўзбек курашини нафақат она диёримизда, балки чет элларда ҳам ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Курашни ҳақиқий халқаро спорт турига айлантириш, кейинчалик эса олимпиада ўйинлари дастурига киритиш энг асосий мақсад бўлиб қолмоқда.
Ўша учрашувдан сўнг, курашЮсупов бошчилигидаги фаоллар груҳи ўзбек курашини халқаро миқёсда ривожлантиришга қаритилган фаолиятни бошлаб юбордилар. Улар томонидан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида уюштирилган қатор йирик мусобақалар муваффақияти ҳақиқатдан ҳам барчани ҳайратга солди.
Мамлакатнинг турли чеккаларидан келган минглаб курашчилар мусобақаларда иштирок этиш истагини билдирган бўлса, миллионлаб кураш ишқибозлари ушбу жозибали мусобақалардан баҳра олиш иштиёқида республика бўйлаб стадионларни тўлдирдилар.
Кураш фаолларининг саъй-ҳаракатлари Ўзбекистон билан чегараланиб қолмади. Улар 1992-йилдан бошлаб Жанубий Корея, Канада, Япония, Ҳиндистон, АҚШ, Монако ва Россияда ўтказилган қатор нуфузли спорт анжуманларида ўзбек курашини танитишга қаратилган тадбирларга бош қош бўлдилар.
Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтган кураш бўйича биринчи халқаро мусобақаларда дунёнинг 30 га яқин мамлакати вакиллари иштирок этдилар. Тошкент марказида 30 минг кишига мўлжалланган стадион томошабинларга тўлиб кетди. Ўзбекистон ва унинг ташқарисидаги миллионлаб телетомашабинлар телевизорда батафсил олиб кўрсатилган мусобақаларни яқиндан кузатиб бордилар. Ўзбекистон Президенти соврини тикилган биринчи халқаро мусобақа муваффақиятли ўтди. Турк спортчиси Салим Татароглу мусобақа ғолиби бўлди.
Биринчи халқаро мусобақа билан бир пайтда мамлакат яна бир муҳим тарихий воқеанинг гувоҳи бўлди. 1998-йилнинг 6-сентабрида Европа, Осиё ва Американинг 28 мамлакати вакиллари Халқаро Кураш Уюшмасига асос солдилар. ХКУ халқаро миқёсда ўзбек курашини намоён этувчи расмий ташкилотга айланди. Дастлабки таъсис конгресси давомида янги халқаро спорт ташкилотининг низоми тасдиқланди, Курашнинг халқаро қоидалари қабул қилинди ҳамда ХКУнинг бошқаруви органи- Ижроия қўмитаси сайланди. Курашни халқаро миқёсда ривожлантириш ғоясининг дастлабки ташаббускори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бир овоздан ХКУнинг Фахрий Президенти лавозимига сайланди. Кураш халқаро қоидалари муаллифи Комил Юсупов эса ХКУ Президенти этиб сайланди. Ташкилот ижроия қўмитаси 15 кишидан иборат бўлиб, қўмита аъзолари ХКУ конгресси томонидан кўпчилик овоз асосида тўрт йил муддатга сайланадилар. Улар, шунингдек, қайта сайланиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
1999-йилда Тошкент яна бир оламшумул воқеанинг гувоҳига айланди — шу йили бўлиб ўтган кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионатида Европа, Осиё, Африка, шимолий ва жанубий Америка қитъаларининг 48 мамлакати вакиллари иштирок этди.
Янги спорт тури бўйича биринчи марта ўтказилаётган жаҳон чемпионатида шунча давлат вакилларининг иштирок этиши спорт оламида оламшумул воқеа бўлди. Чемпионатнинг очилиш маросимида Ўзбекистон давлат раҳбари, ХКУ фахрий Президенти Ислом Каримов ўзбек кураши ушбу азим ўлка халқи табиатига хос бўлган мардлик, жасурлик, ўз рақибига бўлган меҳр оқибат, адолат, ҳаққонийлик ва инсонпарварлик каби хислатларни ўзида мужассам этганини қайд этди. Ушбу хислатларни ўзида мужассам этган спорт тури эса жаҳон миқёсида хайрихоҳлик ила кутиб олиниши ва қўллаб-қувватланиши муқаррардир.
Ўзбекистоннинг томошабинлар билан тўлиб тошган стадионлари ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлдилар. 50 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган юзлаб курашчилар ушбу беллашув тури бўйича жаҳонда тенги йўқ эканликларини исботлаш учун гиламга тушдилар.
Мусобақалар уч вазн тоифасида ўтказилди −73,90 килограмм ва мутлоқ вазн. Беллашувлар жуда ҳам завқли шу билан бирга қизғин руҳда ўтди. Мусобақа натижаларига кўра уччала вазн тоифасида ҳам Ўзбекистонлик курашчиларнинг ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганлигида алоҳида маъно бор.
Ўшандан буён ХКУ йиллик асосда катталар орасида жаҳон чемпионати беллашувларини мунтазам ўтказиб келмоқда. Кураш бўйича иккинчи жаҳон чемпионати ушбу мароқли беллашув ватанидан ташқарида ўтказилди.
2000-йилнинг июл ойида Туркиянинг Ўрта ер денгизи қирғоқларида жойлашган Анталия курорт шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи жаҳон чемпионатида аёллар ҳам иштирок этдилар. Учинчи жаҳон биринчилиги 2001-йилнинг август ойида Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтди.
ХКУ катталар ўртасидаги биринчиликлар билан бир қаторда 2000-йилдан буён ёшлар ўртасида ҳам жаҳон чемпионати ўтказиб келмоқда. Ушбу тоифадаги биринчи икки чемпионат 2000 ва 2001-йилларнинг май ойида Россиянинг Твер шаҳрида бўлиб ўтди.
ХКУ 1999-йилнинг июнида аёллар ўртасида биринчи халқаро беллашувни ўтказди. Беллашув маскани этиб Россиянинг Брянск шаҳри танланди. Унда 9 мамлакатдан келган 25 жамоа иштирок этди. Германиялик Гретта Мюллер мусобақа ғолиби бўлди. Икки нафар Россия ва мусобақа ғолибининг яна бир ватандоши иккинчи ва учинчи ўринларни баҳам кўрдилар.
Кураш бўйича биринчи қитъа чемпионати 1999-йилнинг декабрида бўлиб ўтди. Белорус пойтаҳти Минск кураш бўйича биринчи Европа чемпионатига мезбонлик қилди. Аёллар ҳамда эркаклар иштирок этган кураш бўйича биринчи Осиё чемпионати 2001-йилнинг апрел ойида беллашувнинг ватани Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. 2001-йилнинг июл ойида Жанубий Африканинг Хартенбос шаҳрида Африка қитъасининг биринчи қитъа чемпионати бўлиб ўтди. Биринчи Пан Америка чемпионати эса 2002-йилнинг март ойида Боливия пойтахти Ла-Пас шаҳрида бўлиб ўтди.
ХКУ доирасида уюшмага аъзо давлатларда турли халқаро турнирлар ҳам мунтазам равишда ўтказилади.
Шу каби нуфузли беллашувлар сирасига 2000-йилдан буён Британия кураш уюшмаси томонидан ўтказиб келинаётган Ислом Каримов халқаро беллашувини келтириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ХКУ фахрий Президенти шарафига ташкил этилган мана шундай мусобақалар даставвал 2000-йилнинг октабр ойида Буюк Британиянинг Бедфорд шаҳрида бўлиб ўтди.
Иккинчи турнир 2001-йилнинг ноябр ойида Буюк Британиянинг Дартфорд шаҳрида ўтказилди.
2001-йилдан буён ХКУ „энг яхши курашчи“, „энг яхши ҳакам“, „энг яхши федерасия“ каби 12 турли номинасияда йилнинг энг яхши воқеасини ва инсонларини аниқлашни йўлга қўйди. Кураш тарихида биринчи маротаба „2001-йилнинг энг яхши курашчиси“ номинасиясида Ўзбекистонда бўлиб ўтган беллашувда ажойиб ўйин кўрсатиб ғолиб чиққан Бразилиялик курашчи Александр Кацураги олий мукофот сазовори бўлди. Будапештда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Полшалик Дорота Сикора „Йилнинг энг яхши курашчи аёли“ деб топилган. „Энг яхши техника“ номинасиясида 2001-йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган икки халқаро турнирнинг мутлақ ғолиби, ўзбек курашининг навқирон юлдузи, оғир вазнли спортчи Абдулла Тангриэв олий мукофотни қўлга киритди. Бугунги кунга келиб кураш бутун жаҳонда эътироф этилди. Боливия, Канада, АҚШ, ЖАРдан бошлаб Голландия, Туркия, Россия ва Япония каби мамлакатларда кураш маълуму-машҳур. Ҳозир ХКУ Осиё, Европа, Америка ва Африка қитъаларида жойлашган 4 қитъа ва 40 дан ортиқ миллий кураш федерасияларини бирлаштиради. ХКУсининг халқаро спорт ташкилоти сифатидаги нуфузи кундан-кунга ортиб бормоқда. Албатта ХКУ Президенти ва ташкилот ижроя қўмитаси аъзоларининг турли халқаро спорт уюшмалари ва ташкилотлари раҳбарлари билан олиб бораётган музокара ва учрашувлари кўп жиҳатдан бунга туртки бўлди.
Кураш энг қадимий беллашув турларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга жаҳон саҳнасида у энг ёш спорт тури ҳамдир. Ўзининг узоқ ўтмишига қарамасдан кураш фақатгина 1998-йилда жаҳон спорт саҳнасида шаҳдам одим ташлади. Ушбу одимлар на енгил ва на қисқадир. Аввал бошиданоқ курашнинг порлоқ одимлари ва ундан кутилган мақсад аниқ белгиланган эди. У ҳам бўлса Ўзбек курашини халқаро спорт турига айлантиришдир.
Воқеалар
Кураш бўйича жаҳон чемпионати
| Тартиб | Йил | Мезбон шаҳар | Мамлакат | Натижалар |
|---|---|---|---|---|
| 1 | 1999 | Тошкент | 3 | |
| 2 | 2000 | Анталя | 🇺🇿 | 4 |
| 3 | 2001 | Будапест | 2 | |
| 4 | 2002 | Ереван | 7 | |
| 5 | 2005 | Тошкент | 13 | |
| 6 | 2007 | Улаанбаатар | 11 | |
| 7 | 2009 | Алушта | 14 | |
| 8 | 2011 | Термиз | 14 | |
| 9 | 2013 | Истанбул | 15 | |
| 10 | 2015 | Хуррамобод | 8 | |
| 11 | 2017 | Истанбул | ||
| 12 | 2019 | Чунгжу | ||
| 13 | 2022 | Пуна |
Кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати
| Тартиб | Йил | Мезбон шаҳар | Мамлакат | Натижалар |
|---|---|---|---|---|
| 1 | 2000 | Твер | Россия | |
| 2 | 2002 | Твер | Россия | |
| 3 | 2004 | Шаҳрисабз | 9 | |
| 4 | 2006 | Санто Доминго | 9 | |
| 5 | 2008 | |||
| 6 | 2010 | Неw Делҳи | 14 | |
| 7 | 2012 | Боурнемоутҳ | 7 | |
| 8 | 2016 | Кочи | 13 |
Кураш бўйича Осиё чемпионати
| Тартиб | Йил | Мезбон шаҳар | Мамлакат | Натижалар |
|---|---|---|---|---|
| 1 | 2000 | Тошкент | ||
| 2 | 2001 | |||
| 3 | 2003 | Теҳрон | 5 | |
| 4 | 2005 | |||
| 5 | 2006 | Кобул | 6 | |
| 6 | 2008 | Теҳрон | 5 | |
| 7 | 2011 | Илам | 5 | |
| 8 | 2012 | Кочи | 13 | |
| 9 | 2015 | Байрут | 14 | |
| 10 | 2018 | Пуне | 15 | |
| 11 | 2022 | Душанбе | Тожикистон | 15 |
Кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати
| Тартиб | Йил | Мезбон шаҳар | Мамлакат | Натижалар |
|---|---|---|---|---|
| 1 | 2009 | |||
| 2 | 2011 | |||
| 3 | 2013 | Тайпей | 29 | |
| 4 | 2015 | Таоюан | 25 | |
| 5 | 2017 | Теҳрон | 7 | |
| 6 | 2019 | Паттая | Тҳаиланд | 15 |
| 7 | 2022 | Чонбури | Тҳаиланд | 16 |
Кураш бўйича Араб давлатлари чемпионати
| Тартиб | Йил | Мезбон шаҳар | Мамлакат | Натижалар |
|---|---|---|---|---|
| 1 | 2010 | Байрут | 6 | |
| 2 | 2011 | |||
| 3 | 2012 | Байрут | 7 | |
| 4 | 2013 | Байрут | 3 |
Кураш бўйича Африка чемпионати (катталар, ўсмирлар, кадетлар)
| Тартиб | Йил | Мезбон шаҳар | Мамлакат | Натижалар |
|---|---|---|---|---|
| 1 | 2001 | |||
| 2 | 2002 | |||
| 3 | 2003 | Претория | 14 | |
| 4 | 2004 | Касабланка | 8 | |
| 5 | 2006 | Вандербижлпарк | 24 | |
| 6 | 2007 | Антананариву | 12 | |
| 7 | 2008 | Агадир | 13 | |
| 8 | 2009 | Лусака | 15 | |
| 9 | 2010 | Мапуту | 15 | |
| 10 | 2012 | Браззавил | 17 | |
| 11 | 2013 | Ёханнесбург | 23 | |
| 12 | 2014 | Манзини | 22 | |
| 13 | 2015 | Мапуту | 31 | |
| 14 | 2016 | Браззавил | 7 |
Эуропеан Кураш Чампионшипс
- 3рд : ҳттп://кураш-ика.орг/эн/чемпионат-эвропй-в-стамбуле/ (Wайбаcк Мачине сайтида 30-июл 2019-йил санасида архивланган) (2003)
- 4тҳ : ҳттп://кураш-ика.орг/эн/резул-татй-ив-чемпионата-эвропй/ (Wайбаcк Мачине сайтида 17-июл 2019-йил санасида архивланган) (2004)
- 5тҳ : ҳттп://кураш-ика.орг/эн/итоги-чемпионата-эвропй/ (Wайбаcк Мачине сайтида 25-июл 2019-йил санасида архивланган) (2009)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/итоги-чемпионата-эвропй-2/ (Wайбаcк Мачине сайтида 23-июл 2019-йил санасида архивланган) (Фирст оф 2015)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/в-греции-состоялся-чемпионат-эвропй-среди-молодезҳи-и-взрослй-ҳ/ (Wайбаcк Мачине сайтида 28-июл 2019-йил санасида архивланган) (Энд оф 2015)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/в-греции-состоялся-чемпионат-эвропй-по-курашу/ (Wайбаcк Мачине сайтида 30-июл 2019-йил санасида архивланган) (2016)
Америcан Кураш Чампионшипс
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/чемпионат-пан-америки-по-курашу/ (Wайбаcк Мачине сайтида 23-июл 2019-йил санасида архивланган)
Тҳе Пан Америcан Кураш Унион эстаблишед ин 2001, wас оне оф тҳе фирст cонтинентал унионс аффилиатед то тҳе ИКА wҳич стартед ҳолдинг иц оwн cонтинентал чампионшипс. Тҳе фирст Пан Америcан cонтинентал чампионшип амонг сениорс wас ҳелд ин 2002 ин Ла Паз, тҳе cапитал cитй оф Боливиа.
Интернатионал Ислам Каримов Кураш Чампионшипс
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/итоги-турнира-в-греции/ (Wайбаcк Мачине сайтида 23-июл 2019-йил санасида архивланган)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/итоги-турнира-в-великобритании/ (Wайбаcк Мачине сайтида 28-июл 2019-йил санасида архивланган)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/итоги-мезҳдународного-турнира-ислама-каримова/ (Wайбаcк Мачине сайтида 17-июл 2019-йил санасида архивланган)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/турнир-ислама-каримова-в-лондоне-2/ (Wайбаcк Мачине сайтида 23-июл 2019-йил санасида архивланган)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/резул-татй-традиционного-турнира-в-греции/ (Wайбаcк Мачине сайтида 25-июл 2019-йил санасида архивланган)
Греэcе суccессфуллй ҳостед тҳе Хтҳ Интернатионал Ислам Каримов Кураш тоурнамент ҳелд он тҳе 1ст оф Марч, 2015. Тҳис эвент традитионаллй ҳелд ин Греэcе синcе 2004 wас инитиатед бй тҳе Эуропеан Кураш Cонфедератион анд тҳе Греэcе Кураш федератион.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Кураш“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Халқаро Кураш Ассоциацияси (Wайбаcк Мачине сайтида 16-май 2008-йил санасида архивланган)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/чемпионй-мира/ (Wайбаcк Мачине сайтида 22-сентабр 2020-йил санасида архивланган)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/cатегорй/неwс/
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/резул-татй-турниров-в-термезе/ (Wайбаcк Мачине сайтида 25-июл 2019-йил санасида архивланган) (Wорлд сениор фемале анд ветеран wорлд чампионшипс)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/резул-татй-в-чемпионата-мира-среди-взрослй-ҳ/ (Wайбаcк Мачине сайтида 29-июл 2019-йил санасида архивланган)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/резул-татй-и-чемпионата-мира-среди-ветеранов/ (Wайбаcк Мачине сайтида 30-июл 2019-йил санасида архивланган) (Ресулц оф И Wорлд ветеран чампс)
- ҳттп://кураш-ика.орг/эн/азия-доминируэт-на-первом-командном-кубке-мира/ (Wайбаcк Мачине сайтида 24-июл 2019-йил санасида архивланган)
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |