Kurdlar
Курдлар (ўзларини курд, бўри, курманж деб атайдилар) — халқ. Туркияда (7,5 млн. кишидан ошиқ), Эронда (5,6 млн. кишига яқин), Ироқда (Курд мухтор вилоятида 3,7 млн. киши), Сурияда (745 минг кишидан ортиқ) ва бошқа мамлакатларда яшайдилар. Умумий сони 18 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Курд тилида сўзлашадилар. Диндорлари — асосан, сунний мусулмонлар, язидлар ва бошқа ҳам бор.[13]
| کورد Курдлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Умумий аҳоли сони | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
30 - 38 миллион | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Катта аҳолига эга минтақалар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Тиллар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Курд тили Турк тили Форс тили | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Динлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Ислом, оз миқдори Зардуштийлик | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Қариндош этник гуруҳлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Эронликлар,тожиклар,дарийлар,пуштунлар ва форсий давлатлар |
Курдлар — Яқин Шарқнинг қадимги халқларининг бири. Таниқли актёрлардан Нежати Шашмаз, эн:İбраҳим Татлıсес, эн:Кенан Çобан.
Асосан бобоколонларининг ерида ва Туркия, Эрон, Ироқ, Сурия давлатларида истиқомат қилишадилар. Шу давлатлар билан чегарадош Афғонистон, Арманистон, Гуржистон, Озарбайжон давлатларида ҳам яшашади.
Умумий аҳоли сони — 40-миллионга яқин. Ўзларини Курд деб номлашади, бироқ қадимда бу халқнинг қабилаларини гутеи, кутеи, куртии, карди, кардуҳи деб атаган. Курд тили фақатгина Ироқ давлати тили билан бирга қўлланади. Дини — асосан ислом.
Она тили — курд тили, ҳинд-эвропа тиллар гуруҳининг ғарб эрон тармоғига киради, форс тилига яқин. Курдлар форс, араб, турк, гуржин, рус тилларини қўлланади (бу яшаш жойига боғлиқ). Курдларнинг миллий таоми — асосан сут ва гўштни истемол қилишади. Курдлар қўшни халқлар сингари Навро'з байрамини қадимдан нишонлайди. Курдлардан мусулмон буюк генерали Салладин чиқди. Ироқнинг ҳозирги давлатбоши — -Жалол Талабаний ҳам курд.
Курдистоннинг қисқача тарихи
Тарихчиларнинг фикрича Курдлар Ҳинд-Европа қавмининг Форс тармоғига мансубдирлар. Қадим замонларда Эрон ва Ефратия оралиғида жойлашган тоғли ҳудудларда Митанни, Касситлар қиролликлари навбати билан хукмронлик қилишган. Милоддан аввалги 612-йилда курдларнинг аждодлари бўлмиш меделар қудратли Оссурия подшолигини енгиб, бутун Эрон ва Анатолия ҳудудида янги империяга асос соладилар.[14]
Меделарнинг ҳукмронлиги атиги бир асрга чўзилади, лекин уларнинг дини ва сивилизацияси Александр Македонский келгунга қадар Эронда сақланиб қолади. Худди шу даврдан то Исломнинг туғилишига бўлган вақт мобайнида курдларнинг тақдири Эронни навбатма-навбат бошқарган йирик империялар: Салжуқийлар, Парфия ва Сосонийларга боғлиқ бўлиб қолади.
Х асрнинг иккинчи ярмида Курдистон 4 йирик курд сулолари томонидан бўлиб олинади. Булар — шимолда Шаддадидлар (951-1174), шарқда Ҳасанвоҳидлар (959-1015) ва Бану Анназ (990-1116), ғарбда Диёрбакир Марвонидлари (990-1116). Бу сулолалардан қайси биридир агарда Марказий Осиёдан кўчманчи қабилалар бостириб келмаганда бутун курдларни бирлаштириб, ягона курд давлатини тузиши мумкин эди. Эронни босиб олиб, Баг`додни сиқиб қўйган Салжуқийлар курд сулолаларини бирма-бир бўйсундиришади. Таҳминан 1150-йилда Султон Санжар Курдистонда алоҳида вилоят ташкил қилади.
Салжуқийларнинг қулашидан 12 йил ўтиб машҳур Салоҳиддин томонидан асос солинган курдлар сулоласи- Айюбийлар (1169-1250) то ХИИИ асрдаги Мо`г`уллар босқинига қадар мусулмон дунёсида етакчиликни ўз қўлига олади. Европалик салибчиларга қарши курашлари билан ном қозонган Салоҳиддиннинг империяси Бутун Курдистон, Сурия, Миср ва Яманни ўзида бирлаштирилган эди.
ХВ асрнинг ярмида курдлар Турк-Мўғуллардан қутилади. Курд вилояти автономлигини сақлаб қолади, лекин у амалда майда сулолар орасида бўлиниб кетганди.
ХВИ асрнинг бошларида Курдистон Усмонийлар ва Эрон ўртасидаги асосий рақобат майдонига айланади. Икки буюк давлат исканжасига тушиб қолган Курдистон, табиийки, сиёсий жиҳатдан тарқоқ ҳолга келиб қолади, бирлашишга имкон қолмайди. 1514-йилда Усмонийлар Эроннинг устидан кичик ғалаба қозонишади, лекин форслар ҳали тўлиқ мағлуб этилмаганди. Шу сабабли Туркия Эрон чегарасига доимо хавфсираб қарарди. Шундай вақтда нуфузли курдлардан бўлган Идрисси Битлисси турк султонига курд зодагонларининг барча хуқуқлари, имтиёзларини қайта тиклаш, ўз давлатларини тузишга изн бериш беришни сўраб, бунинг эвазига мабодо Эрон Усмонийларга қарши уруш очгудек бўлса, курдлар Туркия чегараларини муҳофаза этишларини таклиф қилади. Султон Салим Битлиссининг таклифини қабул қилиб, содиқлигига ишониши учун барча курд зодагонлари билан кўришиб чиқади. Шу тариқа Туркия ва Курдистон иттифоқчиларга айланадилар.
Бу келишув туфайли Курдистон деярли 3 аср давомида тинч яшайди. Усмонийларнинг Курдистонда бир қанча гарнизонлари бўлишига қарамай, ҳудуднинг асосий қисми курдлар томонидан бошқарилар эди. Бу вақтда Курдистонда 17 та князлик мавжуд бўлиб, ҳаммаси наслдан-наслга қоларди. Вақти-вақти билан марказий ҳокимият бу князликлар ишига аралашиб туришига қарамай курдлар ва Усмонлилар ХИХ асрнинг бошларигача тинч-тотувликда яшадилар. Туркия учун курдлар Эронга қарши қалқон эди, уларга ишонган Усмонийлар бошқа фронтларда хотиржам жанг қилардилар. Курдлар мамлакатни деярли мустақил бошқарардилар. Мамлакат сиёсий жиҳатдан бўлиниб кетган бўлса ҳам, худди шу даврдаги 350 та автоном давлатга бўлиниб кетган Германияга солиштирганда Курдистоннинг сиёсий ҳолати анча яхшироқ эди.
Ҳар бир курд зодагони ўзининг давлати авлодлари қўлида абадий қолишига ишонар эди. Буюк Франсуз Инқилобидан бир аср олдин, 1675-йилда курд шоири Аҳмади Хон барча курд зодагонларини ягона давлат тузишга чақирди. Унинг даъвати эътиборсиз қолиб кетди. Ҳар бир зодагонни фақат ўз сулоласи ташвиши қизиқтирарди.
Миллий давлат Франсуз давлатининг асосий ғоясига айланди. Германияда кенг дунёқарашли кишиалр барча кичик князликлар ягона миллий давлатга бирлашишини хоҳлашарди. Пан-Германизм пан-Славянизм ва пан-туркизм каби бошқа миллий ҳаракатларни ҳам уйғонишига туртки берди. Бу ғоялар кейинчалик, 1830-1839-йилларда Курдистондаги Ровандуз ҳокими Мир Муҳаммадни ягона Курд давлати учун курашишга илҳомлантирди.
Бу давргача курд зодагонларининг мустақиллигига деярли даҳл бўлмаган, улар шунчаки Султонга бож тўлаб келишарди. Курд зодагонлари ўз бошқарувларидан қониқишар ва шу сабабли улар Курдистонни ягона давлатга бирлаштиришга уриниб ҳам кўришмаганди. Лекин ХИХ асрнинг бошида вазият бошқача тус олди, Усмонийлар Империяси уларнинг ички ишига аралашишни бошлаб, Курдистоннинг автономия мақомини тугатишга уринишди.
Курдистоннинг бирлашиши ва тўла мустақил бўлишига ҳаракатлар даври худди шу ХИХ асрнинг биринчи ярмидан бошланади. Европадаги кучлардан кўмак олган Усмонлилар қўшини курдларга қарши кураш бошлайди. 1847-йилда сўнги мустақил курд князлиги бўлмиш Боҳтан қулатилади.
1847-1881-йилгача Курдистон тарихи озодлик ҳаракатлари билан ўтади. Бу ҳаракатлар кўпинча маҳаллий йўлбошчилар, диний раҳнамолар томонидан бошланар эди. Бундай ҳаракатларни Иккинчи Жаҳон Урушигача кузатиш мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси Империя томонидан қаттиққўллик билан бостирилади.
Бу ҳаракатларнинг муваффақиятга эришмаганлигининг сабаблари турлича: етакчиларнинг йўқлиги, зодагонлар орасидаги эгоистик кайфият, ташқи кучларнинг аралишуви ва бошқалар.
Шу тариқа курд жамияти бўлинган, етакчисиз, келажак учун бирор режасиз И Жаҳон Урушига етиб келди. 1915-йилдаги Франсуз-Инглиз яширин келишувларига кўра Курдистон урушдан кейин бўлиб ташланиши керак эди. Курдларнинг ўзи шундай ҳам ғоявий жиҳатдан бўлиниб кетгандилар. Туркиянинг пан-исломизм ва пан-туркизм ғоялари асоратига тушиб қолган курдларнинг баъзилари яшаб қолишнинг ягона йўли Усмонлилар таркибида қолишдир деса, бошқалари уларни батамом инкор қилиб, Франсуз Инқилоби ва Қо`шма штатлардан илҳом олган ҳолда, Курдистоннинг мутлақ мустақиллиги учун курашиш зарур деб даъво қилишарди.
1918-йилда Германия томонида жанг қилган Туркия Иттифоқдош Кучлар томонидан мағлуб этилган сўнг, мустақиллик тарафдорлари Курд давлатини тузиш талаби билан Версал Конференсиясига делегация юборишди.
Курдларнинг бу талаби халқаро ҳамжамият томонидан ҳисобга олинди. 1920-йилнинг 10-августида Франсия, АҚСҲ, Буюк Британия ва Туркия томонидан имзоланган Севр шартномасининг 111-бўлимига Курдистон ҳудудида мустақил Курд давлати тузиш борасида моддал (62-64)лар қўшилди. Лекин кейинчалик шартноманинг ўзи каби бу бўлим ҳам эътибордан четда қолди.
Бу вақтга келиб курд жамиятида кучли таъсирга эга, асосан диний раҳнамолар томонидан бошқариладиган курд ҳаракатининг анънавий қаноти фаоллашади. Бу ҳаракат раҳнамолари христиан балоси дан эҳтиёт бўлишга ва мусулмон ҳудудларда ташқи кучлар таъсиридан ҳоли бўлган Турклар ва Курдларнинг мустақил давлати ни тузишга даъват эта бошлашади. Айни дамда Туркия ўз ҳаракатини кучайтирган Мустафо Камол бу даъватга эътибор қаратади ва Анатолияни оккупация қилган христианларга қарши курашда кўмак сўраб Курдистонга келади. Эътиборга лойиқ нарса шуки, Туркиянинг мустақиллик курашидаги илк кучлар Курдистондан келган аскарлар эди.
1922-йилдаги юнонлар устидан қозонилган ғалабадан сўнг Мустафо Камол Отаурк ва Курд давлатини тузишда берган ваъдасини давом эттиради. Юнон-турк сулҳи имзоланган Лозанна Конференсиясида Туркия делегацияси ягона Турк ва Курд миллати номидан нутқ ирод қилганди. 1923-йил 24-июлда камолчилар ҳукумати ва Иттифоқчи Кучлар ўртасида янги битим имзоланади. Бу битим Севр шартномасини бекор қилиб, Курдистоннинг катта қисмини янги Турк давлатига қўшиб юборишни кўзлаган эди. Бундан олдинроқ, 1921-йил 20-октябрда имзоланган франсуз-турк битими Жазира ва Курд-Доғ каби Курдистон ҳудудларини Франсия мандати остида бўлган Сурияга қўшиб юборган эди. Катта қисми курд етакчиларидан бири бўлган Симко бошқаруви остидаги Эрон Курдистони Эрон таркибида қолдирилади.
Нефтга бой бўлган яна бир курд провинсияси Моссулнинг тақдири савол остида қолади. Туркия ва Британия унга даъвогар бўлиб чиқишади. Ва ниҳоят 1925-йил 16-декбрдаги Миллатлар Лигаси кенгашида бу регион Британия мандати остида бўлган Ироққа берилиши тўғрисида қарор қилинади.
Шу тариқа 1925-йилнинг сўнгида ХИИ асрдан буён Курдистон номи билан аталиб келинаётган курдлар диёри тўрт давлат: Туркия, Эрон, Ироқ ва Сурия ўртасида бўлиб ташланади.
Олдинлари Курдистонни босиб олган кучларнинг ҳар бири фақатгина иқтисодиёт, сиёсат ва ҳарбий соҳаларга эътибор қаратганди, холос. Улардан ҳеч бири курд аҳолисини миллийлигидан, маънавий ҳаётидан жудо қилишга ҳаракат қилмаганди. Бунга илк бор турк миллатчилари уриниб кўришди. Кейинчалик курдларнинг исёнкорлигини камайтириш мақсадида Эрон ва Ироқ ҳам бу ишга қўл уришди. Курдларнинг ўзлигидан айиришга интилиш, уларнинг озодлик ҳаракатларини шу йўл билан бостириш ҳалига қадар давом этмоқда.
Умуман олганда, ўз географик жойлашуви, лидерларининг қўрқоқлиги туфайли курд миллати шарқий минтақа сиёсий харитасини ўзгартириш прогрессининг асосий қурбони бўлди, бу учун катта маънавий ва моддий тўлов тўлади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедCИА2 - ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедКҲРП - ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедМаcкей - ↑ Волуме 2. Даббагҳ – Куwаит Университй. — Иран, паге 1111–1112. // Энcйcлопедиа оф Модерн Миддле Эаст & Нортҳ Африcа. Сеcонд Эдитион. Волуме 1 — 4. Эдитор ин Чиэф: Пҳилип Маттар. Ассоcиате Эдиторс: Чарлес Э. Буттерwортҳ, Неил Cаплан, Мичаэл Р. Фисчбач, Эриc Ҳооглунд, Лауриэ Кинг–Ирани, Жоҳн Руэдй. Фармингтон Ҳиллс: Гале, 2004, 2936 пагес. ИСБН 9780028657691 Асл матн (ингл.)
With an estimated population of 67 million in 2004, Iran is one of the most populous countries in the Middle East.... Iran’s second largest ethnolinguistic minority, the Kurds, make up an estimated 5 percent of the country’s population and reside in the provinces of Kerman and Kurdistan as well as in parts of West Azerbaijan and Ilam. Kurds in Iran are divided along religious lines as Sunni, Shi'ite, or Ahl-e Haqq.
- ↑ архив нусхаси, 2013-09-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-09-23
- ↑ Жоҳн Л. Ҳенриқуэс, „Сйриа: иссуэс анд ҳисториcал баcкгроунд“, Нова Сcиэнcе Публишерс, [1]
- ↑ 7,00 7,01 7,02 7,03 7,04 7,05 7,06 7,07 7,08 7,09 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедcоуcилеу - ↑ 8,0 8,1 Исмет Чéрифф Ванлй, „Тҳе Курдс ин тҳе Совиэт Унион“, ин: Пҳилип Г. Креенброэк & С. Сперл (эдс.), Тҳе Курдс: А Cонтемпорарй Овервиэw (Лондон: Роутледге, 1992)). пг 164: Табле басед он 1990 эстиматес: Азербаижан (180,000), Армениа (50,000), Георгиа (40,000), Казакҳистан (30,000), Кйргҳизистан (20,000), Узбекистан (10,000), Тажикистан (3,000), Туркменистан (50,000), Сибериа (35,000), Краснодар (20,000), Отҳер (12,000), Тотал 450,000
- ↑ „Всероссийская перепись населения 2010 г. Национальный состав населения Российской Федерации“. Демосcопе. Демосcопе. Қаралди: 4-июл 2012-йил.
- ↑ „Информатион фром тҳе 2001 Армениан Натионал Cенсус“. Републиc оф Армениа. 2010-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-июл 2012-йил. (WебCите сайтида 2010-01-30 санасида архивланган)
- ↑ „Табле 4.1.1 Популатион бй индивидуал этҳниc гроупс“. Говернмент оф Казакҳстан. стат.кз. 2013-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-июл 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-02-28 санасида архивланган)
- ↑ „Тҳе Ҳуман Ригҳц ситуатион оф тҳе Езиди миноритй ин тҳе Трансcауcасус“. Унитед Натионс Ҳигҳ Cоммиссионер фор Рефугеэс. Унитед Натионс Ҳигҳ Cоммиссионер фор Рефугеэс.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Курд муаммосига тарихий назар
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |