Kurdiston
Қурдистон — Ғарбий Осиёдаги тоғли ўлка, тарихий вилоят. Курдистоннинг аксар қисми Олд Осиё ва Эрон тоғликларида жойлашган. Курдистоннинг аниқ, чегараси бўлмаганлигидан бу ном фақат этнографик маънода ишлатилади.
Қошғарий ўзининг „Девону луғотит турк“ асарида илк бор минтақани курд диёри сифатида тилга олган ва у ерда Маҳмуд Қошғарий дунё харитасини тузган ва ал-Ироқ ва Аш-Шом ўртасидаги ҳудудни „Арз-ал-Акрод“ деб белгилаган. Арз-ал-Акрод арабчада „курдлар юрти“ деган маънони англатади.[1][2] Курдистон номи биринчи марта 1150 йилда Буюк Салжуқийлар ҳукмдори Султон Санжар томонидан Ғарбий Эронни тасвирлаш учун ишлатилган.[3][4]
Аҳолиси, асосан, курдлар; турк, араб, айсор ва бошқа ҳам яшайди. Аҳоли чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади, шаҳарларда ҳунармандчилик ривожланган. Курдистонда фойдали қазилмалар, хусусан, нефт кўп. Курдистон ҳақидаги дастлабки маълумотлар 12-аср манбаларида учрайди. Ўрта аердарда Курдистонда ярим мустақил амирликлар мавжуд эди. 1914-йилда Курдистон Эрон билан Усмонли турк салтанати таркибига киритилди. У ҳам барҳам топгач (1918), вужудга келган Туркия, Ироқ ва Сурия давлатлари таркибига киритилди.[5]
Манбалар
- ↑ „Курдистан он тҳе мап … ин 1072“ (эн-ГБ). Тҳе Курдистан Трибуне (2013-йил 26-феврал). Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
- ↑ „المفارقة الكبيرة بين أصالة الكورد شعباً و وطناً وانحطات الأتراك (شعباً) وكياناً“. алноор.се (2015-йил 20-август).
- ↑ Пирбал, Ферҳад „Wҳен дид тҳе wорд Курдистан аппеар?“ (эн). Курдиш Глобе. 2015-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-август.
- ↑ „Wҳо Аре тҳе Курдс?“ (эн). Институткурде.орг. 2019-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-август.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил