Куре (японча: 呉市, Куре-ши?) – Япониянинг Ҳирошима префектурасида жойлашган шаҳар[1].

Куре

呉市
Шаҳар
Skyline of Kure
Kure
Байроқ
Мамлакат Япония
Минтақа Чūгоку
Префектура Ҳирошима
Ҳукумат
 • Мер Ёшиаке Шинҳара
Майдон 352.80 км2 (136.22 кв ми)
Аҳолиси
 (Април 30, 2023)
208,024 киши
Куре шаҳар ҳокимияти
Ясуми-ямадан кўрилган Куре порти
ЖМУ Куре кемасозлик заводи 2015 йил июл ойида
Куредаги ЖМСДФ сув ости флоти
Ямато музейи ва қўшни ЖМСДФ Куре музейининг ташқи кўриниши

Географияси

Куре шимолдан тик қоялар билан ўралган шаҳарнинг иккита йирик савдо ва саноат маркази Ясуми тоғи билан иккига бўлинган. Шаҳар Сетонаикаи миллий боғи ёнида жойлашган.

Қўшни муниципалитетлар

Ҳирошима префектураси

  • Минами-ку, Ҳирошима
  • Хигашиҳирошима
  • Этажима
  • Сака
  • Кумано
  • Осакикамижима

Демографияси

Япония аҳолисини рўйхатга олиш маълумотлорида кўрсатилишича Куре аҳолиси сўнгги 40 йил ичида камайиб бормоқда.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
1940355 297—    
1950292 769−17.6%
1960291 887−0.3%
1970306 222+4.9%
1980302 766−1.1%
1990280 429−7.4%
2000259 224−7.6%
2010239 553−7.6%

Иқлими

Куре нам субтропик иқлимга эга. Ёзи иссиқ ва қиши салқин бўлиб, ёғингарчилик ёзда энг кўп ёғади.

Тарихи

Куре денгиз округи биринчи марта 1889-йилда ташкил этилган. Расмий равишда эса 1902-йил 1-октябрда ташкил этилган. 1889-йилдан Иккинчи жаҳон уруши охиригача шаҳар Куре денгиз округининг бош қароргоҳи бўлиб хизмат қилган[2][3].


Тинч океани уруш пайтида Куре Япония Император денгиз флотининг энг йирик денгиз базаси ва арсенали вазифасини бажарган. Тўқнашувнинг кейинги босқичларида Куре доимий ҳаво ҳужумига учраган ва 1945-йил июн ва июл ойларида Куренинг бомбардимон қилиниши билан якунланган.

1946-йил февралидан 1952-йилда Япониянинг урушдан кейинги истилоси тугагунга қадар Куредаги ҳарбий муассасалар Британия Ҳамдўстлиги ишғол кучларининг оператив штаб-квартираси бўлиб хизмат қилган.

2005-йилдан бери Куре туристик марказ сифатида эътиборни ўзига қаратиб келмоқда.

Ҳукумати

Куре тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 31 аъзодан иборат бир палатали мер-кенгаш бошқарув шаклига эга.

Иқтисодиёти

  • Жапан Марине Унитед, илгари ИҲИ Марине Унитед, шаҳарда кемасозлик заводига эга
  • Нисшин Стеэл
  • Ёдогаwа пўлат заводи
  • Мицубиши Ҳитачи Поwер Сйстемс
  • Саилор Пен компанияси
  • Диско корпорацияси Куре шаҳрида учта ишлаб чиқариш заводига эга[4]
  • Митутоё[5]
  • Ожи қоғоз компанияси

Таълим тизими

Коллежлар ва университетлар

  • Япония қирғоқ қўриқлаш академияси
  • Куре университети
  • Миллий технология институти, Куре коллежи
  • Куре Кёсаи касалхонаси ҳамширалик коллежи

Бошланғич ва ўрта таълим

Куре шаҳрида 37 та давлат бошланғич мактаби, 25 та давлат ўрта мактаби ва ногиронлар учун 2 та махсус таълим мактаби жойлашган.

Музейлари

  • Куре шаҳар санъат музейи ва музей проспекти
  • Ирифунеяма мемориал музейи
  • Санносе Гоҳонжин санъати ва маданияти
  • Рантокаку санъат музейи
  • Курахаши-чо Нагато кема қурилиши тарихи музейи
  • ЖМСДФ Куре музейи (Юшио синфидаги Акишио сув ости кемаси намойиш этилмоқда), лақабли Темир кит музейи
  • Ямато музейи

Зиёратгоҳлари

  • Камеяма ибодатхонаси

Тарихий жойлари

Парк ва боғлар

  • Рекиши-но-миэру-Ока ва Парк
  • Нагасако боғи
  • Аллай Карасу Кожима боғи
  • Ондоно-сето ва Парк
  • Сетонаикаи миллий боғи
  • Куре Порт-пиа боғи
  • Никокё боғи

Тоғлари

Соҳиллари

  • Романтик пляж Каруга
  • Кажигаҳама пляжи

Таниқли инсонлари

Санаткорлари

  • Мичиру Жо
  • Мию Мацуки
  • Мачико
  • Акира Саката
  • Хитоми Шиматани

Спортчилари

  • Фумио Фужимура
  • Шинжи Ҳамазаки
  • Тацуро Хирока
  • Рё Хиракава

Сиёсатчилари

  • Роб Лукас

Манбалар

  1. ↑ „Куре cитй оффиcиал статистиcс“ (жа).
  2. ↑ Эванс, Давид. Каигун:Стратегй, Таcтиcс анд Течнологй ин тҳе Империал Жапанесе Навй, 1887-1941. Аннаполис, МД: Фирст Навал Институте Пресс, 1997 — 159-бет. ИСБН 978-0-87021-192-8. 
  3. ↑ Жоҳнсон, Wиллиам. Тҳе Паcифиc Cампаигн ин Wорлд Wар ИИ: Фром Пеарл Ҳарбор то Гуадалcанал. Абингдон, Охон: Роутледге, 2006 — 17-бет. ИСБН 978-0-415-70175-4. 
  4. ↑ "Лоcатион лист – Жапан." Дисcо Cорпоратион. Ретриэвед он Септембер 23, 2017.
  5. ↑ "Доместиc Нетwорк Басе лист – Мануфаcтуринг." Митутоё. Ретриэвед он Септембер 23, 2017.