Курорт, курортлар (немисча: Курорт — шифобахш жой) — одам организмига фойдали ва ёқимли таъсир этадиган табиий шифобахш воситалар (минерал булоклар, шифобахш балчиқлар, кулай иқлим ва бошқалар)га эга ва шу воситаларни даволаш-профилактика мақсадида қўллаш учун зарур шарт-шароитлар бўлган жой. Шундай жойларда санаторийлар ташкил этилади. Табиий даво воситаларининг ҳарактерига кўра, балнеологик (к,. Балнеотерапия), балчиқ билан даволайдиган (қаранг Балчиқ билан даволаш) ва иқлимий (қаранг Иқлим билан даволаш) К.лар фарқ қилинади. Кўп К.ларда бир неча хил даво омиллари (балчиқли балнеологик, балнеоиқлимий, иқлимийбалнеологик-балчиқли) бўлади.

Балнеологик К.ларда асосий даво омили ванна, душ, бассейнда чўмилиш (гидрокарбоватли, ватрий сулфатли ва бошқа сув манбалари), шунингдек, ингалясия, ювиш, клизма, чайиш ва бошқа кўринишида қўлланиладиган минерал сувлар ҳисобланади. Тошкент минерал суви, Чорток, Чимён, Кисловодск, Сочи ва бошқа санаторийлар бунга мисол бўла олади.

Балчиқ билан даволайдиган К.да суви шўр кўл ва лиманларнинг ил балчиғи, сапропел балчиғи (суви чучук кўлларнинг ил балчиги), торфли балчиқлар (чучук ва минераллашган) ишлатилади. Ўзбекистонда, асосан, Жиззах вилоятидаги Балиқчи кўл балчиғидан фойдаланилади.

Иқлимий К.ларда иқлим омилларининг шифобахш хусусиятлари: К.нинг географик жойлашиши, релефи ва табиати билан боғлиқ. Ўзбекистонда иқлимий К.лардан Оқтош, Чимён ва бошқа машҳур.

К.лар жойлашган ўрнига қараб денгиз бўйи, ТОҒ текислик (пастлик), ўрмон, дашт, ярим чўл ва чўл иқлимли К.ларга бўлинади. Ҳаво ва қуёш ванналари, шунингдек, денгиз, дарё ва кўлларда чўмилиш иқлимий К.ларнинг асосий даво усулларидир. Ўзбекистондаги К. жойлардан дастлаб Тошкент вилоятининг Янгибозор қишлоғида қимиз билан даволайдиган, кейинчалик Шоҳимардонда (1932) ўпка силини даволайдиган санаторийлар қурилди.

Тоғ иқлимий К.лари (мас, Иссиқкўл)т ултрабинафша нурлар кўп, температура пастроқ, ҳаво тоза ва ионлашган бўлади. Дашт К.ларида ёз жуда иссиқ ва бирмунча қуруқ бўлиб, беморлар, асосан, иқлимий омиллар ва қимиз билан даволанади (қаранг Қимиз билан даволаш).

К.да даволаниш фақат табиий даво воситаларидан фойдаланиш эмас, балки организмнинг ҳимоя кучларини, шунингдек, унинг ноқулай об-ҳаво омилларига чидамини оширишга қаратилган зарур профилатик чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олади. Заруриятга қараб физиотерапевтик муолажалар, шифобахш физкултура, парҳез таомлар, дори-дармонлар, турли гиеҳлардан тайёрланган шарбатлар ишлатилади.

К.ларда даволаш махсус рухсатномаларга биноан олиб борилади. Беморнинг К.да даволаниши учун кўрсатма бўлса, унга тавсия этилаётган К.нинг хили, даволаш тури (санаторий ёки амбўлатория) ва мазкур беморнинг даволаниши учун энг қулай фасл кўрсатилган маълумотнома берилади. Бу беморга К.га йўлланма олиш учун асос бўлади. Сўнгра врач беморга санаторий-К. картасини тўлдириб беради. Баъзи касалликларда (сил, миокард инфарқти, инсулт ва бошқалар) санаторий-К.да даволаш ўрганиб қолинган иқлим шароитларида ўтказилса самаралироқ бўлади. К.га бориш тўғрисидаги маса-лани ҳал этишдан аввал, албатта, даволовчи врач билан маслаҳатлашиб олиш керак.

Жаҳонга машҳур К.лардан Варва, Закопане, Карлови-Вари, Ницса, шунингдек, Ессентуки, Железноводск, Кисловодск, Пятигорск, Сочи, Ўзбекистон Республикаси даги Чимён, Чортоқ ва бошқаларда табиий даво омиллари билан даволаш йўлга қўйилган. Толибжон Собиров[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил