Курс (лот. cурсус — югуриш, ҳаракат)— 1) олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқув даври, босқичи (мас, биринчи К., иккинчи К. ва ҳоказо); 2) бирор фан ва илм соҳасининг муайян доирадаги тугалланган баёни (мас, таълимнинг К. тизими); 3) денгиз ва ҳаво транспортининг тутган йўли, йўналиши (мас, кема К.и); 4) сиёсат, ижтимоий ва бошқа фаолиятларда йўналиш (мас, ислоҳотлар Курс); 5) бир мамлакат пул бирлиги баҳосининг бошқа мамлакат пул бирлигидаги ифодаси (қаранг Валюта курси); 6) биржада сотиб олинадиган ва сотиладиган аксия, облигация, вексел ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар баҳоси, вархи; 7) тугалланган ҳаракат, муолажа (даволаш Курс); 8) ишлаб чиқариш ва бошқариш, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ходимлар тайёрлаш ва малака ошириш шаклларидан бири.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил