Курси — 1) ўтиришга мўлжалланган уй жиҳози, суянчиқсиз ёғоч ўриндиқ, аксарият тўрт оёқли бўлади. Шакли айлана ёки қиррали (3 дан то 10 тагача) қилиб ясалади. Бўяма, ўйма нақшлар билан безатилади, панжара усулида ҳам ишланади; 2) меъморликда устуннинг қуйи қисми, поюстун. Устун танаси К.га ўтишда ингичкалашади, шунда устун оғирлиги К.га тушади. Устун К.си 2 усулда — устун билан яхлит ёғочдан ёки алоҳида ёғочлардан ясалади, алоҳида ясалганида К. учун тош (мармар) ҳам ишлатилиши мумкин. К. устун билан уйғунлаштириб бўяма, ўйма нақшлар билан безатилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил