Куртак — 1) юксак ўсимликларнинг новда куртаги. Куртак учки қисмида ўсиш конуси бўлган бошланғич поя ва ўзаро зич жойлашган ҳар хил ёшдаги баргчалардан (вегетатив куртак) ёки улар билан бирга ўрнашган бошланғич гул ва туигуллардан (генератив куртак) иборат. Бошлангич гул куртак ғунча дейилади. Қишлайдиган куртак сиртдан қўнғир қобиқ (шакли ўзгарган барглар) билан қопланган. Куртак новданинг учида (учки куртак), барг қўлтиғида (барг куртак) ёки поянинг бошқа қисмлари, илдиз, баъзан баргларда (қўшимча куртак) бўлади. Баҳорда ёзилмайдиган ва новдада ривожланмай турган куртак уйқудаги (яширин) куртак дейилади. Ўсимлик кесилганида ёки синганида бундай Куртак.дан янги новда ўсиб чиқади. Ўсимликларнинг бу хусусиятидан бир тур ўсимликни бошқа тур ўсимликка пайвандлашда фойдаланилади; 2) баъзи умуртқасиз ҳайвонлар (бўшлиқичлилар, ҳалқали чувалчанглар ва бошқалар)да ова организмида ривожланаётган жинссиз ёки жинсий ёш организм[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Куртак“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.