Кушка ёки Гушгй (туркманча: Гуşгй[1]) — Афғонистон ва Туркманистондаги дарё. Мурғоб дарёсининг энг йирик чап ирмоғи. Паропамиз тоғ тизмасининг шимолий тармоқларидан бошланади. Ўз. 277 км (шундан қарийб 150 км Афғонистон ҳудудида), ҳавзасининг майдони 10,7 минг км². Атмосфера ёғинлари ва қор эришидан тўйинади. Ёзда қуриб қолади. Ўртача йиллик сув сарфи қуйилиш жойида 3,52 м³/сек. К. водийсида Сарҳадобод шаҳри жойлашган[2].

Кушка


Давлат

Манбалар

  1. ↑ „Марй wелаýат тарйҳй wе üлкäни öwрениş музеýи“. www.марймусеум.гов.тм. 2022-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-январ.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил