Kushoniya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кушония — Зарафшон дарёсининг ўрта оқимида бўлган қад. вилоят ва унинг марказий шаҳри номи. Хитой солномаларида Фумо (Фумо-Чан) ёки Хе деб аталган. К. вилоятининг шарқий чегараси Сао вилояти (Оқдарё шим. даги ердар) га тегишли ҳудудгача 150 ли (52 км), жан.-шарқий чегараси Кан (Самарқанд) ҳудудигача 100 ли (35 км), ғарбий чегараси Ан (Бухоро) ҳудудигача 300 ли (105 км) бўлган. Унинг ҳудуди айланаси эса 1400 ли (450 км) га яқин масофани ташкил қилган. Милоддан аввалги 2— милодий И асрларгача К. вилояти Қанғ давлати таркибига кирган, сўнг кушонлар сулоласи ва эфталийларта тобе бўлган, милодий ВИ аср охири — ВИИ аср 1-ярмида эса Суғд ихшидита итоат этган.
Мазкур вилоятнинг марказий шаҳри К. ҳозирги Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри яқинида, Нами (Зарафшон) дарёсидан бир неча км жан.роқда бўлган. У Суғднинг энг обод шаҳарларидан бири ва Самарқанд юксалгунига қадар Зарафшон воҳасининг маданий маркази эди. Унинг аҳолиси Суғддаги қолган барча вилоятлар аҳолисидан ҳам бадавлатроқ бўлган. Маълумотларга кўра, К. ҳокимининг тахти олтиндан ясалган, унинг саройи деворларига Ўрта Осиё, Эрон, Ҳиндистон, Хитой ва Рим ҳукмдорлари суратлари чизиб қўйилган. В. В. Бартолднннг фикрича, биргива бино деворларида маҳаллий ҳамда чет эл ҳукмдорларининг суратлари мавжуд бўлган бундай шаҳар жаҳоннинг ҳеч қайси мамлакатида бўлмаган. Бу эса К.нинг кўплаб хорижий давлатлар ва уларнинг халқлари билан яқин алоқада бўлганлигини кўрсатади.
Адабиёт
- Бартолд В. В., Сочинения, т. 2, ч.1, М., 1963; Шониёзов К., Қанғ давлати ва қанғлилар, Т., 1990.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |