Kutikula
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кутикула (лот. cутиcула — тери) — 1) эпителий ҳужайраси сиртини қоплаб турадиган пишиққанат. Умуртқасиз ҳайвонларда К. гиподерма (бир қанат эпителий)дан ҳосил бўлиб, асосан, таянч ва ҳимоя функсиясини бажаради. Бўғимоёқлилар К.си қаттиқ бўлиб, уларнинг ўсишига халақит беради. Шунинг учун улар туллаб (пўст ташлаб) ўсади (қаранг Туллаш). К. таркибига хитин, оқсил, липид ва минерал моддалар киради. Хитин ва оқсиллар К. нинг пишиқлигини, липидлар унинг сув ўтказмаслигини таъминлайди. К. дастлаб ясси чувалчангларда пайдо бўлган. Тангачалар, қалқонлар, туклар, қиллар К.дан вужудга келади. Умуртқали ҳайвонлар ва одамда К. ички органлар (ичак, нафас ва сийдик йўллари)нинг ички юзасини қоплаб турадиган эпителий ҳужайралари сиртидаги микроворсинкалардан иборат; 2)1 ўсимликларда — ер усти органлари (барг, поя, айрим мевалар) сиртини қоплаб турадиган ёг модда (кутин)дан иборат. Эпидермис ҳужайраларида синтезланган кутинсиртга чиқиб, К. ҳосил қилади ва қисман ҳужайра қобиғи ташқи деворига ҳам шимилади. К. ва у шимилган ҳужайра қобиғи комплекси селлюлоза, пектин, кутин, мум ва бошқа моддалардан иборат бўлиб, кўп қанат ҳосил қилади. Ксерофитлар К.си айниқса яхши ривожланган бўлиб, мум кристаллари билан қопланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |