Куви – темирчи ёки дурадгор томонидан тайёрланган силиндрсимон шаклдаги қатиқдан ёғни ажратиб олишда фойдаланадиган махсум мослама. Куви Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида “гуппи”, “кува”, “гуу”, "қуви" каби номлар билан ҳам аталади. Ишлатиш усули: кувига қатиқ солинади. Қатиқни пишиш учун тўрт парракли “кувёғоч” билан юқоридан пастга қараб бир хил босим берилади. “Тегина хоним баҳордан бошлаб, ўзи хизматчиларнинг бошида туриб, ёғли қатиқдан куви пишар, олинган ҳар бир юмалоқ ёғни суви сирқиб кетгунга қадар қўлда чекиб, ме’ёрида тузлангандан сўнг, янги сўйилган қўйнинг обдон тузга бўктирилган қоринига ҳаво кирмайдиган қилиб жойлар эди”. [1]

Адабиётлар

Карим Маҳмудов. О'збек тансиқ таомлар