Куй — (юнонча: мелодиа — ашула айтиш, мелос — ашула ва оде—куйлаш)—турли баланд ва узунликдаги товушларнинг маълум бир ритм ва ладда бадиий ҳолатда келиши. Мусиқа асари бир ёки бир неча куйдан тузилиши мумкин. Куй асарнинг асоси ҳисобланади. Куй гармонизация қилиниш билан характери ўзгариши мумкин. Куйнинг энг характерли ўрни унинг оҳангдор бўлишидадир. Чолғу мусиқа куйлари вокал мусиқа куйлари билан яқин бўлишига қарамай, булар турлича тузилишда ва кенгайиб, ривожланиб боришида фарқ қиладилар. Ашула айтишга нисбатан, катта имкониятларга эга бўлган чолғу асбобларида куй мураккаб бўлади. Демак, куй мусиқадаги асосий ифода воситалари бўлган лад, ритм, метр ва тембрни ўз ичига олади. Шунинг учун бировозли мусиқа ҳам, кўповозли мусиқа ҳам асосан куй билан эсда қолади.

Яна қаранг