Kuya
Куя, куялар (Тинеидаэ) – капалаклар туркумига мансуб ҳашаротлар. Турлиқанотлилар (Френата) кенжа туркумининг 70 дан ортиқ оиласини ўз ичига олади. Қанотлари энсиз, ёзилганда 1–5 см, олдинги қанотлари орқа қанотидан каттароқ бўлиши, кўпинча бошида тиккайиб турган тангачаларининг борлиги билан ажралиб туради. 2000 дан ортиқ тури мавжуд, жумладан, Ўрта Осиёда 35–40 дан кўп тури учрайди. Бир қанча турлари турар жойларда, омборларда яшайди. Куя орасида зараркунандалари кўп. Капалаги қўйган тухумдан чиққан қурт (личинка)лари зарар келтиради. Ҳақиқий куялар оиласига мансуб зараркунандалардан поя куясининг қуртлари буғдой ва жавдар ўсимлиги пояларини, омбор куясининг қуртлари дон, мева қоқилари, пустин куяси ва кийимлари жун, жунли матолар, мўйна ва бошқаларни зарарлайди; тўрвали куя, гирдак куя, мева куяси олма, нок, дўлана, ўрикнинг ривожланаётган куртаклари, кейинчалик барглари билан озиқланиб катта зиён келтиради. Карам ва бутгулдошларга мансуб бошқа ўсимликларга карам куяси катта зарар келтиради. Бу куяни баъзи олимлар мустақил оила деб ҳисоблайди. Қанотли куялар оиласининг вакили – гулхйри куяси пахтанинг ашаддий зараркувандаси; бу оилага яна дон куяси, шунингдек, карантин назоратидаги ғўза ҳамда картошка К.лари ҳам киради.

Кураш чоралари: уй-рўзғорда учрайдиган куяга вафталин, карам куясига 40% ли рипкорд (0,1 л/га), 20% ли сумицидин(0,3 л/га) ёки фозалон қўллаш; дон куясига қарши донни 25% ли амбўш (1,2 г/м2) ёки метил ёки метил бромид билан дорилаш[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |