Kuydirish
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Куйдириш (тиббиётда), кау-теризация — касалланган юмшоқ юзадаги тўқималарни юқори температура ва кимёвий моддалар (кумуш нитрат, қўрғошин сулфат, азот, хром, уч-хлорсирка кислота) таъсирида емириш. Сўгал, кондилома, қадоқни йўқотиш, бачадон бўйни эрозияси, хавфсиз ўсмалар (ангиома, папиллома, полиплар) ва бошқа оғриқли жойларни куйдириб даволаш. Баъзан илон чаққанда, қутурган ҳайвон тишлаганда, шунингдек, қон тўхтатишда ва жароҳатларни даво-лашда К. усули қўлланади. Тўқималар махсус аппаратлар ва ҳар хил куйди-рувчи моддалар билан куйдирилади. К.нинг термокаустика (Пақлен аппа-рати), лазер нури, электрскалпел, диатермокоагулясия каби турлари мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |