Kuzgi tunlam
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Кузги тунлам (Агротис сегетум Счифф.), кўк қурт тунлами —тунламлар туркумига мансуб зараркунанда капалак. Кўзги экинлар, ғўза, қанд лавлаги, кунгабоқар, маккажўхори ва бошқа (150 турдаги ўсимликлар) майсаларини зарарлайдиган хавфли зараркунанда.
Африка, Евросиё, шу жумладан, Ўрта Осиёда тарқалган. Ўрта Осиёда ғўза (35% гача), маккажўхори майсаларига (12—18%), беда, кунгабоқарга, бегона ўтлардан шўра, печакўт ва бошқа га катта зарар етказади. Қанотлари ёйилганда 34–45 мм. олдинги қанотлари оч-қўнғирдан қорамтир тусгача. Тухуми суцимон оқ; 2—3 кун ўтгач, уларда қизғиш доирачалар пайдо бўлади, қуртлари чиқишидан олдин эса тухуми қораяди. Қуртлари тупроқнинг 10—25 см чуқурлигида қишлайди. Йилига 3— 4 авлод беради. Кишлаб қолган авлод капалақлари самарали ҳарорат йиғиндиси 550° C бўлганда

(ғумбагининг ривожланиши учун ҳарорат 10° дан кам бўлмаслиги керак) учиб чиқади. Капалакларнинг энг кўп учиб чиқиши ва жуда кўп миқдорда тухум қўйиши ҳаво ҳарорати 12—20° бўлганида кузатилади. Тухумларини тарқоқ ҳолда ўсимлик баргининг орқасига қўяди. 4—15 кундан кейин тухумдан чиқади, улар кундузи тупроқда яшириниб ётади, тунда юзага чиқиб, майса ва ёш ниҳолдар танаси, куртаги, нишини кемиради, баргларини тёшиб ташлайди.
Кураш чоралари : бегона ўтларни йўқотиш; кўзги шудгор; капалаклар учиши бошланиши кўзатилган далаларга трихограмма тарқатилади, феромон тутқичлар қўйилади, 1 феромон тутқичга бир кечада 15—20 капалак тушса кимёвий препаратлардан золон — 2,5—3 л/га, децис — 0,7 л/га ва бошқа инсектицидлар эритмалари пуркалади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |