Kvakerlar
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. |

Квакерлар (инглизча: Қуакерс - силкиниш, титраш, ҳаяжонланиш) - баптистлар йўналиши. Йўналишнинг расмий номланиши „Ички ёруғлик дўстлари христиан жамоаси“, Жорж Фокс томонидан ХВИИ асрда ташкил этилди. Квакерлар имон ҳақиқати „ички ёруғлик“ билан ёритилиш давомида намоён бўлади, деб ҳисоблайдилар. Худо деганда доим ҳаяжонланиш ва у билан муносабатда бўлганда экстатик (қаттиқ ҳаяжонланиш) усуллардан фойдаланганлари учун квакерлар деган ном олишган. Сирли ва сирли бўлмаган диний маросимларнинг барчасини бекор қилишган. Руҳонийларни тан олмайдилар. Ибодатхоналари йўқ, ибодатларни нарсалардан бўшагилган хоналарда амалга оширадилар. Квакерлар ҳар қандай зўрликни қоралайдилар, улар тинчлик (пасифизм) тарафдорларидир. Жамоаларида 200 миштача а’зо бор, АҚСҲ, Англия, Канада ва ба’зи бошқа мамлакатларда тарқалганлар. Квакерлар томонидан ташкилқилинган „Бутун Жаҳон дўстлар маслаҳатчи комитети“ халқаро ташкилоти фаолиятларини мувофиқлаштиради. Америкада вужудга келган икки диний та’лимот: Исо Масиҳ шогирдари ва Исо Масиҳ Черкови ҳам баптизмга яқин туради. Чўқинтириш маросими киши балоғатга етгандан сўнг ўтказилади. Тақдирнинг олдиндан белгиланганлиги ва Одам Атодан бошлаб барча инсонларнинг гуноҳкорлиги тўғрисидаги та’лимотларни тан олмайдилар. Бу ташкилотларнинг бир-биридан фарқи кам[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 250.
Ҳаволалар
- қуакерс.ру (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-02-13 санасида архивланган) — Дўстлар диний жамиятининг расмий сайти (Квакерлар) рус тилидаги.
- Фаcебоокда рус тилида сўзлашувчи Квакерлар гуруҳи (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-02-13 санасида архивланган).
- қуакер.орг (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-02-13 санасида архивланган) — Дўстлар Диний Жамиятининг (Квакерлар) инглиз тилидаги расмий сайти.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |