Kvarsit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кварсит — метаморфик тоғ жинси, таркиби, асосан, кварсдан иборат. Зич, донадор. К.да кварсяан бошқа слюда, роговая обманка, хлорит, темир минераллари (магнетит, гематит, мартит) ва б. бўлади. Слюдали, роговая обманкали, хлорит ва темирли К. мавжуд. К. кварсли қумтош ва кремнийли жинсларнинг регионал метаморфизми жараёнида қайта кристалланишидан ҳосил бўлади. Кўпроқ протерозой ётқизиқлари учун хос. К. катта масофага чўзилган узлуксиз қатлам кўринишида турли метаморфик тоғ жинслари орасида ётади. К.дан декоратив қоплама, ўтга чидамли ғишт (динас), кислотабардош материаллар тайёрланади. К.нинг кўп турлари муҳим фойдали қазилмалардир. Темирли (магнетитли) К. энг муҳим темир рудаси ҳисобланади. Мас, Кривой Рог ва Курск магнит аномалияси (РФ), Юқори кўл (АКСҲ), Лабрадор (Канада) темир конларида СиО нинг миқдори 98—99% га етади. К. нинг баъзи бир турлари абразив материал. КВАС (рус.) — жавдар ёки арпа солоди (ундириб янчилган дони), жавдар уни, қанд ва ялпиздан тайёрланадиган чанқовбосар ичимлик. Олдин квас суслоси (аталаси) тайёрланади, квас ачитқиси ва сут кислота бактериялари аралашмаси, қанд ва ялпиз қўшиб ачитилади. 20—25° ҳароратда 6—12 соатдан кейин суслонинг бижғиши тамом бўлади. Сўнг 10—15° гача совитилади, филтрланади, бочка ёки шишаларга қуйилади. Ҳозир уй шароитида осонгина тайёрласа бўладиган консентратлар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, олма, лимон ва б. мевалардан тайёрланадиган К.лар ҳам бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |