Квинтет (лотинча гуинтус — бешинчи) — 1) 5 созанда (ёки хонанда)дан иборат ансамбл. К. таркиби жиҳатидан бир хил (торли камонли ёки пуфлама созлар) ҳамда аралаш чолғулардан иборат бўлиши мумкин. 4 торли соз ва фортепианодан иборат ансамбл фортепиано К.и деб аталади; 2) 5 созанда, баъзан хонанда учун ёзилган камер мусиқа асари. Ўзбекистон композиторлари Г. Мушел, С. Юдаков, Б. Гиенко, Ф. Янов-Яновский ва б.нинг турли К.лари мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил