Kyle Snyder
| Кйле Снйдер | |
|---|---|
![]() | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1995-йил 20-ноябр Wоодбине, Марйланд, АҚШ |
| Вазни | 97 кг гача |
| Спорт | |
| Қайси спорт | эркин кураш |
| Клуби | Титан Мерcурй WC |
| Мураббий(лар)и | Билл Задиcк |
Кйле Снйдер (туғ. 1995-йил 20-ноябр, Wоодбине, Марйланд, АҚШ) — америкалик эркин курашчи, 97 кг гача вазн тоифасида, АҚШ терма жамоаси аъзоси. Икки карра Жаҳон чемпиони, беш карра Панамерика чемпиони, Ёзги Олимпиада ўйинлари чемпиони[1], Жаҳон кубоги ғолиби.
Фаолияти
1995-йил 20-ноябрда Кйле Снйдер Мерйланд штатида (АҚШ) туғилган.
2013-йилда биринчи муваффақият Снйдерга, Софияда (Болгария) бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида арманистонлик курашчи Виктор Казишвилини мағлуб этганида келди[2]. 2015-йилда у Панамерика ўйинларида ҳам, Жаҳон кубогида ҳам ғалаба қозониб муваффақиятга эришди. Шу билан бирга, у кураш бўйича энг ёш америкалик Жаҳон чемпионига айланди. 2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида у финалида Озарбайжон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган озарбайжонлик курашчи Хетақ Қазюмовни мағлуб этиб, эркин кураш бўйича Американинг энг ёш Олимпиада чемпиони бўлди.
2017-йилда у Карманшоҳдаги (Эрон) Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди, Лауро де Фреитасдаги (Бразилия) Панамерика чемпионатида ғолиб чиқди. Жаҳон чемпионатида у яна олтин медални қўлга киритди. Ўша йили Америка Қўшма Штатларида таниқли ҳаваскор спортчи сифатида нуфузли „Жамес Сулливан Аwард“ни олган тўртинчи курашчи бўлди[3].
2018-йилда Иоwа шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Россия ва Эроннинг кучли жамоалари иштирок этмаган ҳолда ғолиб чиқди. 2018-йилги Жаҳон чемпионатида у кумуш медални қўлга киритди. 2019-йилда Буэнос Айресдаги (Аргентина) Панамерика чемпионати ва Лимадаги (Перу) Панамерика ўйинларида ғолиб чиқди. 2019-йилги Жаҳон чемпионатида у бронза медалини қўлга киритди. 2020-йилда Оттавадаги (Канада) Панамерика чемпионатида ғолиб чиқди.
2021-йилда у Гватемаладаги Панамерика чемпионатида ғолиб чиқди. Ўша йили октябр ойида Ослода (Норвегия) бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 97 килограммгача бўлган вазн тоифасида кумуш медал соҳибига айланди. Финалда у россиялик спортчи Абдулрашид Садулаэвга ютқазиб қўйди.
2015-2017-йилларда у уч марта АҚШда йилнинг энг яхши эркин курашчисига бериладиган „Жоҳн Смитҳ Аwард“ соҳиби бўлган[4].
Манбалар
- ↑ „Кйле Снйдер wинс голд, беcомес ёунгест У.С. Олймпиc wрестлинг чампион эвер“. 2017-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-октябр.
- ↑ Абботт, Гарй „УПДАТЕД: Снйдер wинс голд, Диэрингер такес силвер ин фреэстйле ат Жуниор Wорлдс ин Булгариа | ТҳеМат.cом - УСА Wрестлинг“. ТҳеМат.cом (2013-йил 17-август). 2013-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-сентябр.
- ↑ „Оҳио Стате wрестлинг чампион Кйле Снйдер wинс Сулливан Аwард“. ЭСПН (2018-йил 19-апрел). 2018-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-июл.
- ↑ „Дэвид Тейлор удостоен приза имени Джона Смита“. 2019-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-апрел.
