Кюри — радиоактив изотоплар активлигининг бирликлар тизимига кирмаган бирлиги. П. Кюри ва М. Склодовская-Кюри шарафига қўйилган. Ку билан белгиланади. Изотопнинг бир с давомида 3,7-1010 та емирилиш кузатиладиган радиоактив модданинг активлиги 1 К. деб қабул қилинган. 1 Ку=3,7-1010 Бк (беккерел). Амалда активлик бирлигининг унга каррали бўлган сон марта катта ва кичик қуйидаги қийматларидан фойдаланилади: килокюри (кКи), мегакюри (МКи), милликюри (мКи), микрокюри (мкКи) ва пикокюри (пКи).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил