LaTeX
ЛаТеХ — турли хил кўринишдаги ҳужжатларни яратиш ва таҳрирлаш учун мўлжалланган макропакет бўлиб, ТеХ дастури асосида ишлайди. Шунингдек, нашриёт тизимларида ҳам қўлланади.
Ушбу пакет ёрдамида турли кўринишдаги мақолалар, ҳисоботлар, тақдимотлар, бундан ташқари бутун бошли китобларни ёзиш мумкин. Унда турли математик формулаларни ёзиш жуда қулай, шунингдек, жадваллар яратиш, ҳаволалар билан ишлаш, рақамли ва белгили рўйхатлар ҳосил қилиш каби амаллар автоматлаштирилган. Бундан ташқари, яна бошқа қўшимча пакетлар ҳам бор бўлиб, уларнинг ёрдамида ҳужжат яратиш бирмунча осон ва қизиқарли кўринишга келади.
Пакетнинг биринчи версияси 1984-йилда Лесли Лемпорт томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирги версияси ЛаТеХ2ε деб номланган бўлиб, 1994-йилда яратилган.
Ушбу пакет ёрдамида яратилган файл кенгайтмаси *.тех кенгайтмага эга бўлади.
Ҳозирги кунда замонавий аналитик системалар, масалан, Мапле, Матҳематиcа, Махима ёки Редуcе кабиларда яратилган ҳужжатни *.тех форматга ўтказиш имконияти мавжуд.
Wикипедиада ҳам математик формулаларни чоп этиш учун айнан ТеХ синтаксисидан фойдаланилади.
Имкониятлари
Умуман олганда, дастур имкониятлари чекланмаган (янги макросларни дастурлаш имконияти туфайли). Қуйида унинг CТАН серверидан юклаб олиш мумкин бўлган имкониятлари келтирилган:
- Ҳужжатни таркибий қисмларга ажратиш;
- Хатбоши, сўзлар орасидаги бўш жойларни автоматик аниқлаш;
- Графлар, диаграмма ва схемаларни чоп этиш;
- Органик кимё ва Ноорганик кимёга тегишли кимёвий формулалар ва молекуляр боғланишларни тасвирлаш;
- Математик формулалар, тенгламалар, тенгламалар системаси, операторларни тасвирлаш;
- Библиографиялар ҳосил қилиш ва уларни таҳрирлаш;
- Формула, расм, жадваллар учун ҳаволалар яратиш ва таҳрирлаш;
ва ҳоказо.
Ҳужжат тузилиши
Қайсидир маънода, ЛаТеХда ҳужжат яратишни дастурлашга ўхшатиш мумкин. Чунки, унда яратилган ҳужжат — бу турли буйруқ ва операторларнинг кетма-кетлиги кўринишидаги файл. Ҳужжатнинг ўзи преамбула ва асосий қисм га бўлинади.
Преамбулада яратилаётган ҳужжатнинг тоифаси, саҳифа ўлчамлари, ишлатиладиган пакетлар рўйхати, ҳужжат муаллифи, яратилган сана ва бошқалар аниқланади. Масалан, преамбуланинг кўриниши қуйидагича бўлиши мумкин: (ЛаТеХ да изоҳлар % белгиси ёрдамида берилади):
\доcументcласс[14пт]{артиcле}%Яратиладиган ҳужжат мақола кўринишида, 14 пт шрифтда ёзилади
\усепаcкаге{амсматҳ}%Математик формулаларни ёзиш учун фойдаланиладиган пакет
\усепаcкаге[руссиан]{бабел}%Кирилл ҳарфларини акс эттириш учун мўлжалланган махсус пакет
\усепаcкаге{геометрй}%Саҳифа ўлчамларини белгилаш учун пакет
\геометрй{
топ=2cм,
боттом=2cм,
лефт=3cм,
ригҳт=2cм}
\титле{ЛаТеХ}%Мақола сарлавҳаси
\дате{\тодай}%Мақола яратилган вақт (бошқа санани ўрнатиш учун эса '12.12.2012' деб ёзиш мумкин)
Ҳужжатнинг асосий қисми \бегин{доcумент} ва \энд{доcумент} буйруқлари орасида ёзилади. Масалан,
\бегин{доcумент}
\техтбф{ЛаТеХ} — турли хил кўринишдаги ҳужжатларни яратиш ва таҳрирлаш учун мўлжалланган макропакет бўлиб, ТеХ дастури асосида ишлайди.
Шунингдек, нашриёт тизимларида ҳам қўлланади.
Ушбу пакет ёрдамида турли кўринишдаги мақолалар, ҳисоботлар, тақдимотлар, бундан ташқари бутун бошли китобларни ёзиш мумкин.
Унда турли математик формулаларни ёзиш жуда қулай, шунингдек, жадваллар яратиш, ҳаволалар билан ишлаш, рақамли ва белгили рўйхатлар ҳосил қилиш каби амаллар автоматлаштирилган.
Бундан ташқари, яна бошқа қўшимча пакетлар ҳам бор бўлиб, уларнинг ёрдамида ҳужжат яратиш бирмунча осон ва қизиқарли кўринишга келади.
\энд{доcумент}
Мисол
ЛаТеХда янги буйруқлар киритиш
ЛаТеХ асосан инглиз тилида ҳужжат яратиш учун мо`лжалланган. Масалан, \таблеофcонтенц буйруг`и орқали мунадарижа ҳосил қилинади. Лекин бу буйруқ Табле Оф Cонтенц ко`ринишида натижани экранга чиқаради. О'збек тилида ҳужжат яратиш вақтида бу ноқулайликларни келтириб чиқаради.
Шу ва шу каби ноқулайликларни бартараф этиш учун \ренеwcомманд буйруг`и ишлаб чиқилган. Унинг ёрдамида ҳужжат ко`ринишини о`згартириш, буйруқлар натижасини о`зимизга мослаштиришимиз мумкин. Масалан бизга Табле Оф Cонтенц эмас, "Мундарижа" ёзуви чиқиб туриши керак бо`лсин. Буни амалга ошириш учун қуйидагича ёзиш мумкин:
\ренеwcомманд={\cонтенцнаме}{Мундарижа}
Бундан ташқари, жадвал сарлавҳасини, фойдаланилган адабиётлар бандини, саҳифа рақамланиш тартибини ва бошқа ко`плаб параметрларни о`згартириш мумкин.
\ренеwcомманд{\рефнаме}{Фойдаланилган адабиётлар} %Адабиётлар ро`йхати "Фойдаланилган адабиётлар" ко`ринишида экранга чиқади
\ренеwcомманд{\табленаме}{жадвал} %Жадвал номланишини о`згартириш
\ренеwcомманд{\фигуренаме}{расм} %Расм номи "фигуре 1" ко`ринишида эмас, балки "расм 1" ко`ринишида чиқади.
\ренеwcомманд{\аррайстретч}{1.8} %Жадвал сатрлари орасидаги масофани катталаштириш
- == Таҳрирлагичлар ==
Яна қаранг
Ҳаволалар
- ЛаТеХ Прожеcт(ингл.) — расмий сайти
- Документация, қўлланмалар ва бошқ. (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-17 санасида архивланган)
- онлайн ЛаТеХ таҳрирлагичи
