Замонавий биокимё лабораторияси, Кёлн Университети, Олмония.
Майкл Фарадай лабораторияда

Лаборатория (лотинча лабораториум — „ишхона“) илмий тадқиқот, тажриба ва ўлчов ўтказиш учун мўлжалланган жой, обектдир. Бу атама билан шунингдек жараён ёки ускуналари илмий лабораторияга ўхшаш бошқа ишхоналар ҳам номланади (масалан, фотолаборатория, компутер лабораторияси).

Лаборатория (лотинча лаборо — ишлайман) — илмий муассаса, вазирлик, корхона, ўқув юрти таркибидаги илмий, ишлаб чиқариш-назорат тажрибалари ёки ўқув машғулотлари олиб борувчи мустақил муассаса ёки бўлим, бўлинма. Олий ўқув юртларида лаборатория3 турга ажратилади: ўқув лаборатория(айрим ўқув фанларидан) — талабалар билан лабораториямашғулотлари олиб борилади; муаммоли лаборатория— асосий фанлар бўйича йирик илмий-техникавий изланиш масалалари ҳал қилинади; соҳа лаборатория— халқ хўжалигининг муайян тармоғидаги долзарб масалалар ҳал этилади.

Муаммоли ва соҳа Л.лари корхона, илмий тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларда ҳам бор. Лаборатория-назорат Л.лари давлат ва жамоат ташкилотлари таркибида тузилиб, ишлаб чиқаришга оид тайин масалаларни текширади. Мас, ишлаб чиқариш хом ашёси ва тайёр маҳсулотни назорат этиш лаборатория(з-дларда), клиник лаборатория(даволаш муассасаларида), криминалистик лаборатория(тергов ва суд органларида), агрономик лаборатория(қишлоқ хўжалиги ташкилотларида)[1].

Илмий лабораториялар мактаб ва университетларда, саноатда, давлат ёки ҳарбий ташкилотларда, кема ёки фазовий кемаларда бўлиши мумкин.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил