Лабзак даҳаси – Шайхонтохур туманининг марказий қисмида, Абдулла Қодирий, Абай, Зулфияхоним ва Шайхонтоҳур кўчалари оралиғида жойлашган.

Лабзак даҳаси
Жойлашуви Тошкент, Ўзбекистон
Туман(лар) Шайхонтоҳур

Тарихи

Даҳа 1966-йил содир бўлган Тошкентдаги зилзиладан сўнг Тошкент шаҳрини реконструксия ва обод қилиш давлат лойиҳалаш ишлари асосида якка тартибдаги эски, бузилган уй-жойлар, кичик тор кўчалар ўрнига қурилган.

Бинолар

Даҳада 6 та 9 қаватли, 1 та 5 қаватли, 12 та 4 қаватли турар жойлар, 2 та мактаб, 4 та боғча, меҳмонхона, коллеж, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари, ресторан ва кафелар мавжуд[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Тошкент. Энсиклопедия, 2009-йил.