Ladakh
Qiyofa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Ладакҳ — Катта Ҳимолай тоғларининг шимолидаги тоғ тизмаси, Ҳиндистон ва Хитойда. Узунлиги 600 км дан зиёд. Энг баланд жойи — Гурла-Мандхата тоғи, 7728 м. Асосан, гнейс ва гранит, шунингдек, чўкинди жинслардан тузилган. Шим.-шарқий ён бағирлари нисбатан ётиқ; 5500–5700 м баландликда ер юзаси текис, мореналар билан қопланган. Қояли учли чўққилари қор ва музликлар билан қопланган. Жан.-ғарбий ён бағрида сийрак буталар усади, шимоли-шарқида ландшафти совуқ чўлдан иборат.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |