Лаган — рўзғор буюми; қуюқ овқатлар, мева-чева ва бошқа нарсалар солинадиган катта юзаси ёйиқ кенг ясси идиш. Сопол, чинни Лаган қадимдан тайёрланган. Безакли ва безаксиз қилиб тайёрланади, сопол Лаган нақшлар билан безатилгандан сўнг сирланади. Мис Лаган (баъзан лаъли деб ҳам аталади) кандакори усулида нақшланади. Ўзбекистон ҳудудидан топилган қад. Лаган турлари музейларда сақланади.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил