Лагаш — Шумердаги қадимги давлат (ҳозирги Ироқ ҳудудида), пойтахти — Лагаш шаҳри (ҳозирги Ал-Ҳиба). Лагашдаги дастлабки манзилгохлар милоддан аввалги 5-минг йилликнинг охирларида вужудга келган. Милоддан аввалги 26— 24 асрлар ва 22 асрда (Гудеа даврида) гуллаб-яшнаган.Ҳукмдор Урукагина (тахминан мил.авв 2500-йил) солиқларни тартибга солувчи ислоҳотлар о'тказган. Милоддан аввалги ХХИ асрдан бошлаб мавқеи пасайган. 1877-йилдан археологик қазишлар олиб борилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил