Laguna
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лагуна (лотинча: Лаcус — кўл) — 1) тор бўғоз (ёки бўғозлар) орқали денгиз билан туташиб турадиган ёки камбар қуруқлик билан денгиздан ажралган саёз табиий сув ҳавзаси. Денгиз билан унча яхши боғланмаганлиги ёки ундан бутунлай ажралиб қолганлиги учун лагуна сувининг шўрлиги ва ундаги чўкиндиларнинг хусусияти, ўсимлик ва ҳайвонлари денгиздагидан бошқачароқ бўлади. Лагуна Мексика қўлтиғи, Қора денгиз (Дунай дарёси қуйиладиган жойдан шимолда), Каспий денгизи (шарқий соҳили), Сахалин, Камчатка, Чукотка ярим ороли ва бошқа жойларда учрайди; 2) денгизнинг материк ёки орол билан маржон рифлари ўртасидаги, шунингдек, атолл ичидаги қисми[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |