Лаҳоҳ (баъзан Лаҳуҳ, Сомал. лахоох) — бу бисквитга ўхшаш нон бўлиб, Сомали ошхонасининг таоми. Жибути, Сомали ва Яманда кенг тарқалган[1]. У Исроилда ҳам машҳур. У ерга кўчиб борган яманлик яҳудийлар томонидан тарқалган[2]. Яманда кўпинча кўча сотувчилари томонидан сотилади.

Лаҳоҳ ун, қабартма кукуни, илиқ сув, хамиртуруш ва бир чимдим туз қўшиб қорилган хамирдан тайёрланади. Хамир юмшоқ ва қаймоққа ўхшаш ҳолга келгунича қўлда қорилади, шундан сўнг унинг ошиши учун илиқ ҳароратли жойда қолдирилади[3]. Лаҳоҳ учун ун Маккажўҳоридан тайёрланади. Таомнинг ширин турлари кенг тарқалган, шунингдек, туҳум билан пишириладиган бошқа вариантлари ҳам бор[4].

Лаҳоҳ одатга кўра дааwо деб номланган думалоқ металл печда пиширилади. Агар у йўқ бўлса, оддий товада ҳам тайёрланиши мумкин.

Оддий Сомали нонуштаси асал ва сариёғ билан истеъмол қилинадиган уч бўлак лаҳоҳ ва бир финжон чойдан иборат бўлади. Тушлик пайтида лаҳоҳ баъзан кори кукуни, шўрва ёки димланган гўшт билан истеъмол қилинади.

Манбалар

  1. ↑ „Литтле Бусинесс Wомен“. 2011-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-май.
  2. ↑ Ҳатиква маркет — тҳе отҳер сиде оф Тел Авив
  3. ↑ Препаринг Лаҳоҳ
  4. ↑ „Дҳолас анд отҳер страw ҳац cоме инто сеасон“. 2012-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-май.