Lajin
Лажин (арабча: لاجين; қироллик пайтидаги исми: Ал-Малик ал-Мансур Ҳусомиддин Лажин ал-Мансурий; арабча: الملك المنصور حسام الدين لاجين المنصورى) – 1296—1299-йилларда Миср мамлук султони бўлган. Асли юнонлик бўлган Лажин, Қолавуннинг мамлуги эди ва Қалавуннинг ўғли Султон ал-Ашраф Халилни ўлдиришда иштирок этганди. У Султон ал-Адил Китбуғани ҳам ўлдиришга уринган, бироқ муваффақияцизликка учраган. Китбуға ўз ҳаётидан хавотирланиб, Лажинга хабар юбориб, унинг султон бўлиши учун тахтдан воз кечишга тайёрлигини билдирган. Лажин бу таклифни қабул қилиб, ал-Мансур Ҳусомиддин унвони билан султон бўлган, Китбуғага эса Левант ҳудудида мулк инъом этилган.
| Лажин | |
|---|---|
|
1297—1299-йилларда Қоҳирада зарб қилинган Лажин олтин динори | |
| Миср султони | |
| Салтанат | 1296-йил 7-декабр — 1299-йил 16-январ |
| Ўтмишдоши | Ал-Адил Китбугҳа |
| Давомчиси | Ан-Насир Муҳаммад |
| Дини | Сунний Ислом |