Лакмус (голландча лакмоэс) — баъзи лишайниклардан олинадиган бўёқ модда. Л. кимёвий реаксиялар муҳитини аниқлаш учун индикатор сифатида ишлатилади (к..Индикаторлар). Кислотали муҳитда қизил, ишқорий муҳитда кўк рангга киради, нейтрал муҳитда ранги ўзгармайди. Кўпинча, реактив қоғоз (сувдаги эритмаси шимдирилган филтр қоғоз) ҳолида ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил