Lamprofirlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лампрофирлар (юнонча: лампрос — ялтироқ ва порфир) — томирли магматик тоғ жинси. Гипабиссал, тўқ рангли (меланократли) ва ҳосил бўлиш геологик шароитлари бўйича бир-бирига яқин бўлган томирли магматик жинсларнинг алоҳида гуруҳига киради. Қолган интрузив тоғ жинсларидан кимёвий ва минерал таркибининг ўзига хослиги, улардан ташкил топган таналар структураси ва морфологияси билан фарқланади. Таркиби ишқорли ва оҳак-натрийли дала шпатлари, тўқранг слюда, шоҳ алдамчиси, амфибол, пироксен, магнетит, пирит ва апатит минералларидан ташкил топган. Структураси майда донадор, зич ёки порфирсимон. Ранги тўқ кулранг, қорагача. Лампрофирнинг порфирли хилларида, одатда, рангли минераллар порфирли структура ҳосил қилиб, порфирни ажралиб чиқиши кузатилади. Оҳак-ишқорли лампрофирлар спессартит, керсантит ва ишқорли лампрофир эса камптонит, алнеит ва бошқа тоғ жинсларини ҳосил қиладилар. Айрим ҳолда лампрофирнинг аста-секин порфиритларга ўтиши кузатилади.
Слюдага бой бўлишига кўра, ялтироқ, диабазеимон жинслар учун лампрофир термини Гюмбел томонидан 1879-йилда киритилган. Кейинроқ лампрофирга барча тук, рангли (меланократли) томирли жинслар киритилган. Лампрофир Ўзбекистоннинг Чотқол-Қурама, Ҳисор, Зирабулоқ-Зиёвуддин тоғларида кенг тарқалган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |