Европа кийиги (лот. Дама дама) — кийиклар уруғига мансуб жуфт туёкли ҳайвон. Эркаги шохининг учи кураксимон кенгайган, энг катта шохининг оғирлиги 5 кг ча келади. Урғочиси шохсиз. Эркагининг бўйи 130 см ча, баландлиги яғридан 85—90 см, оғирлиги 40–90 кг. Ранги ёзда оқ ҳоллар аралаш тўқ сариқ-чипор, қишда тўқ кулранг. Июн—июлда 1—2 та холдор бола туғади. Бўғозлик даври 7,5—8 ой. кийиклар шохини май ойида ташлайди, сентабргача янгиси ўсиб чикали. Ватани — Ўрта денгиз бўйи мамлакатлари ва Кичик Осиё, Ғарбий Украинада ва Болтиқбўйи республикаларидаги қўрикхона ва паркларда кўпайтирилмоқда. Кийиклар ўт ва буталар билан озиқланади. Гўшти истеъмол қилинади. Ҳозир ёввойи кийиклар камайиб кетганлиги сабабли муҳофаза қилинади.[1]

Европа кийиги
Эркак кийик Файл:Фаллоw Деэр (Дама дама) (W1CДР0001444 БД17).огг
Урғочи кийик
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Кенжа олам: Эуметазоа
Тип: Хордалилар
Кенжа тип: Умуртқалилар
Синф: Сутемизувчилар
Туркум: Артиодаcтйла
Кенжа туркум: Кавшовчилар
Инфратуркум: Пеcора
Оила: Буғусимонлар
Кенжа оила: Асл буғусимонлар
Уруғ: Кийиклар
Тур: Европа кийиги
Дама дама
Kiyiklar tarqalish hududi
Кийиклар тарқалиш ҳудуди

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил