Land Rover
Ланд Ровер — „премиум“ синфидаги автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган британиянинг автомобилсозлик компанияси. 2008-йилдан бошлаб Ҳиндистоннинг Тата Моторс компанияси таркибида.
|
| |
| Хизматлари | Автомобиллар ишлаб чиқариш |
|---|---|
| Шиори | "Го Беёнд" |
| Қачон асос солинган | 1948-йил |
| Жойлашуви |
|
| Асосчи(лари) | Спенсер ва Морис Уилкс |
| Маҳсулот(лар)и | Енгил автомобиллар |
| Вебсайти | ландровер.ру |
Тарихи



Илк Ланд Ровер автомобили яратувчилари британиянинг Ровер компанияси бош дизайнери — Морис Уилкс ва унинг укаси, ижрочи диреcтор — Спенсер Уилкс ҳисобланишади. Янги ё'лтанламас учун прототипи сифатида американинг Wиллйсдан фойдаланилди.
Урушдан сўнгги илк йилларда британия саноати ишлаб чиқариш ресурслари ва буюртмалар етишмаслигини бошидан кечираётган оғир пайтда, иқтисодни қайта тиклаш учун асосий эътибор инглиз автомобил ишлаб чиқаришига қаратилди. Ровер компанияси фуқоро автомобиллари ишлаб чиқаришга ҳукуматдан рухсат олади ва Солихалл шаҳридаги Метеор Wоркс янги заводини тўлиқ ўз тасарруфига олади. Бу ташкилот давлат тасарруфида бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши пайтида танк ва самолётлар ишлаб чиқлар учун двигателлар ишлаб чиқарган. Заводда янги янги йўлтанламаслар ишлаб чиқаришга қарор қилинди.
Морис Уилкс бу лойиҳа ҳукумат металларга бўлган қаттиқ квоталарни енгиллаштиргунча Ровер компаниясини яшаб қолишига ёрдам берувчи идеал оралиқ режа деб ҳисоблайди. Тез орада Морис Уилкс автомобиллар учун янги ном Ланд Роверни ўйлаб топади.
1947-йилда бомбардировкачилар ва қирувчилар ишлаб чиқариш тес суратда қисқаради ҳамда омборларда катта ҳажмда алюминий тўпланиб қолади ва бу метал по'латга нисбатан арзонроқ эди. Шунингдек алюминийнинг қулайликлари енгил ва коррозияга чидамлилиги йўл йўқ бўлган жойларда қаттиқ шароитларда фойдаланиладиган автомобиллар учун мос келар эди.
1947-йилнинг кузида илк тугалланган прототип „Cентре Стеэр“ пайдо бўлди. Прототип кузови самолёт фюзелажлари яшил рангга бўялди. Двигател ва трансмиссияни Ровернинг енгил автомобил моделларидан олинди. Рул ўртада жойлашган эди. Бироқ, тез орада бу қарордан воз кечилди. Сабаби бу каби автомобилни умумий фойдаланиладиган йўлларда бошқариш хавфли эди.
Ланд Ровернинг 25 та тажрибавий намуналар йиғилгандан сўнг 1948-йил баҳорида бўлиб ўтган Амстердам кўргазмасида намойиш этилди. Бу моделга қизиқиш жуда катта бўлди. Ланд Ровер ака-ука Уилкслар тахмин қилгандек оралиқ режа бўлмади. 1948-йилда йўлтанламаслар ишлаб чиқариш миқдори Ровер ишлаб чиқарадиган седанлар миқдори билан тенглашди, кейинг йил эса икки баравар ошиб кетди.
Ланд Ровер модели Ровер компаниясини доимий даромад билан таминлай бошлагач, бу моделни ҳаридорлар хоҳиш ва талабларига мувофиқ такомиллаштириш имкони пайдо бўлди
Ҳарбийлар, фермерлар, қутқрув ва қайта тиклаш хизмати ҳодимлари Ланд Роверда оғир ишларни бажариш учун лозим бўлган хусусиятларни топдилар. 1959-йилда завод линияларидан 25
50 000-чи Ланд Ровер чиқди.
Эгалари ва раҳбарлари
- 1948-1967-йй.: Ровер Cомпанй
- 1967-1968-йй.: Лейланд Мотор Cорпоратион
- 1968-1986-йй.: Бритиш Лейланд Мотор Cорпоратион
- 1986-1988-йй.: Ровер Гроуп
- 1988-1994-йй.: Бритиш Аэроспаcе
- 1994-2000-йй.: БМW
- 2000-2008-йй.: Форд Мотор Cомпанй
- 2008-йилдан бошлаб: Тата Моторс

Ланд Ровер Дефендер
Моделлари
Яна қаранг
Манбалар
Ҳаволалар
- 2021 Ланд Ровер Дефендер — Маълумот ва техник хусусиятлар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |