Лангар — 1) кема ва бошқа сузиб юрувчи воситалар (маёқ, бочка, земснаряд) ни сув юзида бир жойда тутиб турадиган мослама. Л. мустаҳкам, ишлатилишга қулай, исталган грунт билан пухта тишлашадиган булиши керак. Л.нинг доимий, сузувчи ва винцимон хиллари бор. Л.нинг асосий детали стержен. Стерженнинг бир учидан кафтли шох, иккинчи учида занжир боғлаш учун тешиги (скобаси) бор. Баъзи конструксияларида скобадан пастрокда шток бўлади; 2) дорбозлар дор устида мувозанат сақлаш учун фойдаланиладиган узун (одатда, 6—6,5 м) таёқ, лангар чўп; 3) қайиқчилар қайиқни саёз жойдан олиб ўтаётганда ишлатиладиган таёқ.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил