Лануго – жуда нозик, майин, одатда пигменциз тук бўлиб, баъзан ҳомила ёки чақалоқ танасида учрайди. Лануго ҳомила соч фолликулалари ҳосил қилган илк тук ҳисобланади ва одатда ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасида пайдо бўлиб, 20-ҳафтагача кўпайиб боради. Лануго кўпинча туғилишдан олдин, ҳомиладорликнинг 7 ёки 8-ойларида тўкилади, аммо баъзида чақалоқ туғилганда ҳам сақланиб қолиши мумкин. Бундай ҳолда, у бир неча ҳафта ичида ўз-ўзидан йўқолади[3].

Лануго
[1][2].
Мутахассислик Педиатрия

Ланугонинг ўрнини худди шу юзаларни қоплайдиган, веллус тук деб аталадиган майда туклар эгаллайди. Бу туклар нозикроқ ва кўз илғаши қийинроқ бўлади. Вояга етгунча сақланиб қоладиган, кўпроқ кўзга ташланадиган туклар терминал туклар дейилади. Улар маълум жойларда пайдо бўлади ва гормонларга боғлиқ ҳисобланади[4]. Бу атама лотинча „жун“ маъносини англатувчи „лана“ сўзидан келиб чиққан.

Одамлар

Ҳомиланинг ривожланиши

Инсон ривожланиши давомида лануго ҳомилаларда ҳомиладорликнинг нормал жараёни сифатида ўсади, лекин у одатда ҳомиладорликнинг ўттиз уч-ўттиз олтинчи ҳафталарида тушиб, енгил туклар билан алмашади. Лануго теридан тўкилаётганда, ривожланаётган ҳомила томонидан сочларнинг ютилиши табиий ҳолат ҳисобланади, чунки у амниотик суюқликни ичади ва ўз муҳитига сийдик чиқаради. Натижада, лануго янги туғилган чақалоқнинг меконийси таркибига ўз ҳиссасини қўшади. Янги туғилган чақалоқларда ланугонинг мавжудлиги муддатидан олдин туғилганлик белгиси бўлиши шарт эмас, чунки у ҳомиладорликнинг ўттиз тўққизинчи ҳафтасида (тўлиқ муддатда) туғилган чақалоқларда ҳам кузатилиши мумкин.

Лануго тери юзасидаги верникс казеозани маҳкамлаб туриш учун лангар вазифасини бажаради. Улар биргаликда ҳомиланинг нозик терисини амниотик суюқликдан ҳимоя қилади[5]. Бундан ташқари, верникс казеоза ҳомилани бачадондан ташқаридаги ҳаётга тайёрлашга ёрдам беради. У туғилиш жараёнини осонлаштиради, тана ҳароратини бошқаришга, сув йўқотилишининг олдини олишга ва туғма иммунитетни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Агар лануго верникс казеозани маҳкамлаб турмаса, бу функсиялар тўлиқ амалга оширилмаган бўларди[6].

Нотўғри овқатланиш

Ёғ йўқлигида лануго изолятор вазифасини бажариб ўсади ва шу сабабли тўйиб овқатланмайдиган беморларда, жумладан овқатланиш бузилиши бўлган кишиларда кузатилиши мумкин. Бошқа жисмоний белгилар билан бирга аниқланганда, лануго шифокорга анорексия нервоза ёки булимия нервоза ташхисини қўйишда ёрдам беради[7].

Тератома

Кўпинча тератомалар (туғма ўсмалар) да учрайди.

Бошқа сутемизувчилар

Лануго бошқа сутемизувчиларда ҳам кенг тарқалган. Масалан, тюленлар ва филлар кўпинча лануго қопламаси билан туғилади[8] [9][10][11]. Ҳомиладор китлар ва делфинларнинг айрим турларида ҳам лануго мавжуд[12][13].

Манбалар

  1. ↑ Саундерс, ан импринт оф Элсевиэр, Инc., Дорланд'с Медиcал Диcтионарй фор Ҳеалтҳ Cонсумерс „Лануго : дефинитион“. ТҳеФреэДиcтионарй. Қаралди: 2013-йил 17-феврал.
  2. ↑ „лануго“. Рандом Ҳоусе Wебстер'с Унабридгед Диcтионарй
  3. ↑ „Дефинитион оф Лануго“. МедиcинеНет: медтермс медиcал диcтионарй. Қаралди: 2013-йил 17-феврал.
  4. ↑ Асчер-Wалш, Чарлес Ж „Wҳат ис лануго?“. Прегнанcй&Бабй. ШеКноwс. 2019-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-феврал.
  5. ↑ Мооре, Кеитҳ Л. Тҳе Девелопинг Ҳуман: Cлиниcаллй Ориэнтед Эмбрёлогй. Элсевиэр, Деc 19, 2011 — 98-бет. ИСБН 978-1437720020. 
  6. ↑ Сингҳ, Г; Арчана (2008). "Унравелинг тҳе мйстерй оф верних cасеоса". Индиан Жоурнал оф Дерматологй 53 (2): 54–60. дои:10.4103/0019-5154.41645. ПМИД 19881987. ПМC 2763724. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=2763724. 
  7. ↑ Wиллиамс, Памела М.; Гоодиэ, Жеффрей; Моцингер, Чарлес Д. (15 Жануарй 2008). "Треатинг Эатинг Дисордерс ин Примарй Cаре". Америcан Фамилй Пҳйсиcиан 77 (2): 187–195. ПМИД 18246888. ҳттп://www.аафп.орг/афп/2008/0115/п187.ҳтмл. 
  8. ↑ Андроукаки, Э.; Фацеа, Э., 'т Ҳарт, Л., Остерҳаус, А.Д.М.Э., Тоунта, Э. анд Котоматас, С. (Май 2002). "Гроwтҳ анд Девелопмент оф Медитерранеан Монк Сеал Пупс дуринг Реҳабилитатион". Моначус Сcиэнcе Постерс 5 (1): Тҳис постер wас пресентед ат тҳе 16тҳ ЭCС (Эуропеан Cетаcеан Соcиэтй) Cонференcе, "Марине Маммал Ҳеалтҳ: фром Индивидуалс то Популатионс", 7–11 Април 2002, Лиэге, Белгиум. ҳттп://www.моначус-гуардиан.орг/мгуард09/09сcиэн3.ҳтм. Қаралди: 13 Април 2013. Лануго]]
  9. ↑ Ишwаран, Натаражан (1993). "Эcологй оф тҳе Асиан Элепҳант ин Лоwланд Дрй Зоне Ҳабитац оф тҳе Маҳаwели Ривер Басин, Сри Ланка". Жоурнал оф Тропиcал Эcологй 9 (2): 169–182. дои:10.1017/С0266467400007148. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/2559288. 
  10. ↑ Тҳе Ҳаир (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-06-14 санасида архивланган), Паул МаcКензиэ, Элепҳант Информатион Репоситорй wебсите (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-04-30 санасида архивланган)
  11. ↑ Элепҳант Ҳаир, Элепҳант Анатомй, Анимал Cорнер wебсите (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-11-17 санасида архивланган)
  12. ↑ Cойне, Жеррй А.. Wҳй Эволутион ис Труэ (эн). ОУП Охфорд, 14 Жануарй 2010 — 89-бет. ИСБН 9780191643842. 
  13. ↑ „11 Cоол Фаcц Абоут Wҳалес, Долпҳинс, анд Порпоисес“. НОАА Фишериэс (2021-йил 16-феврал).