Larissa Volpert
Ларисса Илинична Волперт (русча: Лариса Ильинична Вольперт; 1926-йил 30-март — 2017-йил 1-октябр)[1] — совет шахматчиси. У аёл гроссмейстер унвонига эга бўлган, рус ва эстон филологи ҳисобланади. У шахмат спорт тури бўйича аёллар ўртасида уч карра Совет Иттифоқи чемпиони (1954-йил, 1958-йил ва 1959-йил) бўлган.
Ҳаёти
У Ленинградда туғилган, илк бор шахматни катта акасидан ўрганган ва Ленинград Пионерлар саройида шахмат бўйича сабоқ олган. Ёш чоғларидадан шахмат билан мунтазам шуғуланиб келган, бу эса келажакда уста шахматчи бўлиб етишишига ёрдам берган. Дастлабки шахматдаги юриши эса қуйдаги турнирда бўлиб ўтган, 1947-йилда у Ленинград аёллар чемпионатида биринчи ўринни эгаллади. У 1949-йилда аёллар ўртасидаги биринчи СССР чемпионатида ўйнади ва бешинчи ўринни эгаллади. 1954-йилда у аёллар ўртасидаги биринчи СССР чемпионатида ғолиб чиқди. У 1954-йилги СССРга қарши ўйинда Нина Хрушковá-Белскага қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. У 1958-йилда аёллар ўртасидаги СССР чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритди ва 1959-йилда у учинчи марта ғалаба қозонди[2].
Волперт 1954-йилда аёллар халқаро шахмат устаси унвонини ва 1978-йилда аёл гроссмейстер унвонини қўлга киритди[1]. У Ленинград университетининг филология факултетини битирган[2] ва 1977-йилдан Эстониянинг Тарту университетида рус филологиясидан дарс берган. Унинг асосий асарлари Пушкин ва Лермонтов шеърияти, айниқса франсуз адабиёти билан алоқаси ҳақида эди. У 2017-йил 1-октябрда 91 ёшида вафот этди[3].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Гаиге, Жеремй (1987), Чесс Персоналиа, А Биобиблиограпҳй, МcФарланд, 449-бет, ИСБН 0-7864-2353-6
- ↑ 2,0 2,1 Суннуcкс, Анне (1970), Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Чесс, Ст. Мартин'с Пресс, 521–22-бет, ЛCCН 78106371
- ↑ Лариса Илинична Волперт вафот этди