Ларрй Ҳендерсон (талаффузи: Лерри Хендерсон; 1917-йил 4-сентабр — 2006-йил 26-ноябр) — CБC телеканалидаги Тҳе Натионал Неwс кўрсатувининг доимий янгиликларни ўқувчи биринчи бошловчи. Кейинчалик кўрсатув 1954—1959-йилларда Тҳе Натионал деб номланган. У Қуэбеcнинг Монреал шаҳрида туғилган[1].

Ларрй Ҳендерсон
Таваллуди 4-сентябр 1917-йил
Вафоти 26-ноябр 2006-йил(2006-11-26)
(89 ёшда)
Лондон, Онтарио, Канада
Касби Репортёр, актёр, янгиликлар дастури бошловчиси, ёзувчи.

Бошловчилик фаолияти

Ҳендерсон Мавор Мур томонидан CБC телевидениясининг биринчи доимий миллий янгиликлар бошловчиси сифатида танланган. Илгари янгиликлар турли бошловчилар томонидан беш дақиқадан ўқиб чиқилар эди. 1954-йил охирига келиб миллий янгиликлар трансляцияси кунига икки марта 15 дақиқагача кенгайтирилди.

Ҳендерсон ўзининг жаҳлдорлиги билан танилган. Режиссор тезликни оширишга ишора қилганда, эфирда сўкинар ёки ўқишини тушунарсиз даражада тезлаштирарди. Бир марта Ҳендерсон янгилик учун эфир бошланган пайтида суратга олиш майдонидан чиқиб кетган.

Актёрлик фаолияти

Ҳендерсон Монреалда туғилган ва МcГилл университетида ўқиган. Унверситетда мусиқадан таҳсил олган. 1936-йилда у актёр бўлиш умиди билан Англияга саёҳат қилган. Лондонда у Лондон Иқтисодиёт мактабида таҳсил олган. Сўнг ўқишини Швейсариянинг Женева шаҳридаги Магистратура мактабида аспирантурада таҳсил олиш билан давом эттирган[2]. Ҳендерсон Англиядаги репертуар театрида уч йил давомида „Доктор Фауст“ филмида бош ролни шунингдек, „Ромео ва Жулиэтта“да Мерcутио ролини ижро этган.

1940-йилда у Канадага қайтиб келади ва Канада телерадиокомпаниясининг янгиликлар бўлими ходимларига қўшилади. 1943- йилда Иккинчи Жаҳон уруши пайтида у Шимолий Африка ва Италияда сигнал корпусида хизмат қилган Канада армиясига қўшилади[3]. Урушдан кейин Ҳендерсон яна CБC телеканалига ишга кирди. Ларрй телерадиокомпанияларга актёр сифатида ишлаш учун ариза топширади.

Ларрй 1950-йилда уруш бошланган мамлакатда олти ҳафта давом этган Корея урушини ёритган биринчи Канада репортёри эди. Шунингдек, CБC-нинг „Паспорт то Адвентуре“ шоусини олиб борган.

1954-йилда у Канадага қайтиб, мамлакатнинг Эдвард Мурроуга жавоб бериши умидида CБC телевидениясида ўз ўрнини эгаллади. Ҳендерсон деярли беш йил давомида эшиттириш олиб боради.

1959-йилда Ҳендерсон CҲФИ-ФМ ва CҲCҲ-ТВда ишлаш учун CБCни тарк этди. Кейинчалик у CТВ Натионал Неwс телеканалига халқаро алоқалар бўйича эксперт ва ҳафта охири янгиликлари бошловчиси сифатида қўшилди. Ларрй бир неча йил ўтгач, халқаро масалалар бўйича маъруза қилиш ва китоблар ёзиш учун у ердан кетган ва Торонтодаги Ларрй Ҳендерсон телевизион мактабига асос солган. 1970-йилларда Ҳендерсон Танзанияга тайинланган Канада Халқаро тараққиёт агентлигига кирди. У ерда мамлакатнинг миллий радиоэшиттириш тизимини ташкил қилишда ёрдам берди.

1973-йилда Ларрй Католик регистрига ёзишни бошлади. Кейинги йили унинг муҳаррири бўлди. У 1986-йилда нафақага чиқишидан олдин маошини 30 000 доллардан 60 000 долларгача ошириб, газетани қайта тиклади. Унинг раҳбарлигида газета Канададаги абортга қарши ҳаракатнинг етакчи овозига айланди. У 2002-йилда ушбу корхонадан нафақага чиққан[4].

Манбалар

  1. ↑ "ЛАРРЙ ҲЕНДЕРСОН, БРОАДCАСТЕР АНД ЭДИТОР: 1917-2006", Ланган, Ф Ф., Тҳе Глобе анд Маил, [Торонто, Онт] 28 Нов 2006: С.9.
  2. ↑ „Cатҳолиc Инсигҳт : Биограпҳиэс : Ларрй Ҳендерсон: Жоурналист“. 2006-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 28-июн.
  3. ↑ „Ларрй Ҳендерсон. - Фреэ Онлине Либрарй“.
  4. ↑ „Cатҳолиc Инсигҳт : Биограпҳиэс : Ларрй Ҳендерсон: Жоурналист“. 2006-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 28-июн.