Ларс Онсагер (1968)

Ларс Онсагер (1903.27.11, Кристиания, ҳозирги Осло — 1976-йил, 10-май, Корал-Гейблс, Флорида) — америкалик физик ва физик-кимёгар, АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1947-йилдан). Тронхеймдаги Олий техника мактабини тугатган (1925), АҚСҲ га кўчиб келганидан бошлаб (1928) у ердаги университетларда, 1933-йилдан бошлаб Иел университетида ишлаган (1945-йилдан проссор). Илмий ишлари электролитлар назарияси, қайтмас жараёнлар назарияси, фазавий ўтишлар назарияси, квант суюкликлар динамикасига оид. Эритманинг электр ўтказувчанлигини унинг консентрацияси билан боғловчи тенглама (Онсагер тенгламаси) ни келтириб чиқарган (1926); кинетик коэффициентларнинг симметриклик принсипи (Онсагер теоремаси)ни кашф этган (1931). Нобел мукофоти лауреати (1968)[1][2].

Манбалар