Ларзон (рақс)
Ларзон – ўзбек миллий рақсининг Бухоро мактабига оид рақс тури бўлиб, асосий ҳаракат ва усуллар Бухоро ашулачилик мактабига тегишли, доира зарби жўрлигида намойиш этилади. Рақс номининг маъноси ҳам сўзма-сўз олганда „тебраниш“, „титроқ“ деган мазмунни беради. Рақснинг бугунги кундаги шаклини академик хореграфик ҳолатга келтирган муаллиф Исоҳор Оқиловдир[1][2][3].
Рақс ҳаракатлари
„Ларзон“ рақсида раққосалар турли тақинчоқлар билан безалган либосда яланг оёқлар билан чиқиб келади. Ҳаракатлар доира зарбига мос равишда раққоса бутун танасини оловнинг пирпирашига монанд силкитиши билан кечади. Ушбу жараёнда ҳар бир ҳаракатнинг ўз номи мавжуд:
- „Саризонубози“ – кескин ҳаракат билан ерга тиззалаб тушиш;
- „Остинбози“ ёки елка қоқиш – танани орқага ёки икки ёнга ташлаб ҳаракатланиш;
- „Кажрафтор“ – танани доира бўйича ҳаракатлантириш;
- „Сарисийнабози“ – кўкрак қисмини айлана бўйлаб ҳаракатлантириш;
- „Кафт ларзон“ – тиззалаб юриш ва тик турган ёхуд ўтирган ҳолатда оёқ кафти ҳамда бармоқларини ҳаракатлантириш;
- „Сийналарзон“ — ярим ўтирган ҳолда чапдан ўнгга кўкрак билан силкиниш;
- „Қўлбанд“ — бармоқларни бир-бири билан чалиштириш;
- „Пешонабози“ — бошни сарак-сарак қилиш ёки тасдиқ имоси шаклида ўйнатиш;
- „Доманбози“ — либос этагини силкиш ёки қўлларни этак баробарида силкитиб, рақс ҳаракатларини ижро этиш;
- „Кафтафшон“ — оёқларни жуфтлаган ёки елка кенглигида очган ҳолда тезлик билан бир неча бор айланиш;
- „Қарс“ — қарсак уриш, одатда, қўллар юқори ва пастдан шиддат билан яқинлаштирилиб, ўртада қарс урилади. Баъзан ушбу ҳаракат икки марта бажарилиши мумкин ҳамда бу „қўшқарс“ дейилади;
- „Чарх“ — тўлқинсимон ҳаракат бўлиб, ҳаракат турларига қараб у „чархи ду тарафа“, „чархи домон“, „чархи миён“ кабиларга бўлинади;
- „Қадам“ — қадам ташлаб ҳаракатланиш шакли бўлиб, унинг ҳам „ором қадам“, „майда қадам“, „жумонда“,„кашида“, „бешикаста“ деб номланувчи турлари бор[1][2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Букҳара данcес“. ич.уз. Қаралди: 10-август 2024-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Узбек данcе: Ларзон“. чинадаилй.cом (25-май 2023-йил). Қаралди: 10-август 2024-йил.
- ↑ „Ўзбек Рақсининг Афсоналари -ҳужжатли филм“. ёутубе (3-сентябр 2021-йил). Қаралди: 12-август 2024-йил.