Lashkargoh
Лашкаргоҳ — лашкар ўрнашадиган жой, ҳарбий лагер (қаранг Ўрду).[1]
Туркий ва мўғул халқларида ҳукмдор, хон қароргоҳи, қалъа. Истилоҳ ушбу маънода илк бор қадимий Ўрхун-Энасой битиги "Ирқ битиг"да қайд этилади. Қорахоний ҳукмдор саройи ёки Қошғар шаҳри Ўрдуканд деб юритилган. Баъзан Лашкаргоҳ ўрнида унинг маънодоши хонто'й бирикмаси ҳам ишлатилган. Йирик турк ва мўғул давлатлари ҳамда кўчманчи қабилалари иттифоқлари — Олтин Ўрда, Нўғай Ўрдасининг номи шундан келиб чиққан. Турли тарихий даврларда қалъа (В—ВИ асрларгача), диз (ВИ—ВИИИ асрларда), арк (ИХ—ХВИИ асрлар) деб ҳам аталган. Лашкаргоҳ, асосан, баландликда бунёд этилган, унга қия узун йўлак (пандус) орқали кирилган; давлат аҳамиятидаги иншоотлар, маъмурий бинолар, ҳукмдор саройи ва бошқаларни ўз ичига олиб, атрофи буржлари бўлган девор билан ўралган. Ўрда шаҳарсозлик тарихида муҳим ўрин тутган. Лашкаргоҳлар айрим маъмурий — шаҳарсозлик (ўрни, ўлчами, кўлами, бино, ҳовуз ва бошқалар) жиҳатлари билан фарқланган (Кўҳна Арк, Худоёрхон ўрдаси, Тошкент ўрдаси ва бошқалар[2]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (2024-йил декабр) |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |