Laskidon
Ласкидон — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган қишлоқ.
Этимологияси
Қишлоқ номланиши хусусида ҳеч қандай манбалар мавжуд эмас. Айрим маълумотларга кўра мазкур ҳудудда ўсимлик ўсмаган. Лекин кейинчалик инсонлар кўчиб келиб, сув чиқаришган ва деҳқончилик билан шуғуллана бошлашган. Ҳосил кутилганидан кўра сероб бўлган. Шундан сўнг, аҳоли бу ҳудудга „асл дон“ етиштириладиган манзилгоҳ деб аташган. „Ласкидон“ номи айни мана шу „асл дон“ сўзининг йиллар давомида ўзгариши натижасида пайдо бўлган, деган таҳминлар мавжуд[1].
Манбалар
- ↑ Зоҳид Мадраҳимов. Тарихий топонимика (ўзбекча). „Наврўз“ нашриёти, 2007 — 106-бет.
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |