Лаура Алленде Госсенс (талаффузи: Лаура Алленде Госсенс, 1911-йил 3-сентябр, Валпараисо, Чили – 1981-йил 23-май, Гавана, Куба) – чиллик сиёсий арбоб. У 1964—1973-йилларда Чили Республикаси Депутатлар палатасининг аъзоси бўлган. Лаура Салвадор Алленденинг опаси ва Паскал Алленденинг онаси[1].

Лаура Алленде
Таваллуди
Лаура Алленде Госсенс

1911-йил 3-сентабар
Вафоти 1981-йил 23-май
 Куба
Касби Сиёсатчи
Отаси Салвадор Аленде Кастро
Онаси Лаура Госсенс Урибе

Биографияси

Лаура нуфузли чилилик ҳуқуқшунос Салвадор Аленде Кастро ва Лаура Госсенс Урибенинг оиласидаги олтинчи, шу бикан бирга бу оиланинг кенжа фарзанд эди. Виня-дел-Мардаги Валпараисо-Виñа дел Мар коллежини тугатгач, Валпараисодаги Чили университети филиалининг ҳуқуқшунослик факултетига ўқишга кирган. Сиёсий фаолиятини бошлашдан олдин Мис ишлари департаментида (кейинчалик Мис корпорациясига айланган) 10 йил ишлаган[1].

Акаси Салвадор сингари, Лаура ҳам социалистик қарашларни қўллаб-қувватлар ва Чили Социалистик партиясининг ёшлар қанотига аъзо бўлган, кейинчалик эса унинг Марказий қўмитаси аъзолигига кўтарилган. Чили Социалистик партияси, кейинчалик унинг Марказий қўмитаси аъзоси бўлган. У уч марта (1965, 1969 ва 1973-йилларда) Депутатлар палатаси аъзоси этиб сайланган бўлиб, иш жойида аёллар ҳаракати ва шаҳар қурилиши масалалари билан шуғулланган. 1973-йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг, бошқа сўл сиёсатчилар қатори ҳибсга олиниб, қизи Марианна билан бирга конслагерга жўнатилган ва у ерда икки йиллик қамоқ жазосини ўтаган. 1976-йилда Мексикага кўчиб ўтган, сўнгра Мекискадан Кубага йўл олган. Қамоқдан кейин соғлиғи сезиларли даражада ёмонлашган, текширувлар унинг саратон касаллигига чалинганлигини кўрсатган. Бу касаллик унинг Чилига қайтиш ҳақидаги илтимоси ҳарбий хунта томонидан рад этилгандан сўнг янада кучайган. 1981-йил 23-майда Фидел Кастро номига хайрлашув мактуби қолдириб (унда ўз ҳаракатини на ватанига қайтиши, на даволаниш учун АҚШга бориши мумкин эмаслиги билан изоҳлаган), Гаванадаги „Ривера“ меҳмонхонасида ўз жонига қасд қилган[2].

Чилида демократия тикланганидан сўнг, унинг жасади ватанига қайтарилган ва 1988-йил 28-августда Сантяго умумий қабристонидаги Аленде оиласи хотирасига бағишланган ёдгорликка дафн этилган. Лаура Гастон Паскал билан турмуш қурган бўлиб, никоҳдан тўрт фарзанд кўрган (ўғиллари Педро ва Паскал, кейинчалик МИР ташкилотининг асосчиси ва етакчиларидан бирига айланган, қизлари Дениз ва Марианна Социалистик партияда депутат бўлган).

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Лаура Алленде Госсенс“ (эс). Андоза:Нп3. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  2. ↑ „Лаура Алленде дежó уна cарта а Фидел Cастро эхплиcандо су суиcидио“. Эл Паис (1981-йил 26-май). 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.