Laura Rogule
Лаура Рогуле (латишча: Лаура Рогуле; 1988-йил 5-февралда Рига шаҳрида туғилган) — латвиялик аёл шахматчи. У аёл гроссмейстер унвонига эга.
2021-йилнинг ноябр ойида Рига шаҳрида ФИДЕ Гранд Wомен аёллар ўртасидаги Швейсария турнирида 34-ўринни эгаллади[1].
Биографияси
Лаура Рогуле 1988-йил 5-февралда Совет Иттифоқи таркибига кирувчи Латвия ССР нинг маркази (ҳозирги кунда пойтахти) Рига шаҳрида дунёга келган.
| Лаура Рогуле | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши |
1988-йил 5-феврал Рига, Совет Иттифоқи |
| Саравҳа | Аёл гроссмейстер |
| ФИДЕ рейтинг | 2362 (июл 2011-йил) |
Шахматдаги фаолияти
Лаура ўз фаолияти давомида ўн икки маротаба чемпионликка эришади, жумладан, 2003, 2005, 2006, 2009, 2010, 2011, 2013, 2015, 2016,[2] 2020, 2021[3] ва 2022-йилларда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги шахмат бўйича Латвия чемпионатида ғолибликни қўлга киритган[4]. Шунингдек, 2002-йилда у 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғолибликка эришди. 2003-йилда у ФИДЕ томонидан халқаро шахматчи уста аёл унвонини қўлга киритган. 2012-йилда Лаура Рогуле Варшавада бўлиб ўтган блиц шахмат бўйича Европа чемпионати[5] ва шахматнинг Рапид йўналиши (тезкор шахмат йўналиши) бўйича ҳам Европа чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб,[5] ғолибликка муносиб кўрилди.
Лаура Рогуле ўзининг энг яхши натижасини 2010-йилнинг ноябр ойида намойиш этган бўлиб, ФИДЕ рейтинги 2362 баллга тенг эди.
Лаура Рогуле Шахмат Олимпиадаларида Латвия нуфузи учун дона сурди, жумладан:[6]
- 2004-йилда Калвиа шаҳрида ўтказилган 36-шахмат Олимпиадасида учинчи тахтада (+5, =1, −5);
- 2006-йилда Турин шаҳрида ўтказилган 37-шахмат Олимпиадасида иккинчи тахтада (+7, =2, −3);
- 2008-йилда Дрездендаги 38-шахмат Олимпиадасида биринчи доскада (+3, =4, −3);
- 2010-йилда Ханти-Мансийскда ўтказилган 39-шахмат олимпиадасида иккинчи тахтада (+5, =1, −3);
- 2012-йилда Истанбулда ўтказилган 40-шахмат олимпиадасида иккинчи тахтада (+5 −2 =2);[7]
- 2014-йилда Тромсодаги 41-шахмат Олимпиадасида иккинчи ўринда (+6 −2 =2);
- 2016-йилда Боку шаҳрида бўлиб ўтган 42-шахмат олимпиадасида иккинчи тахтада (+4 −2 =4);
- 2018-йилда Батумида бўлиб ўтган 43-шахмат Олимпиадасида биринчи тахтада ўз юришларини муваффақиятли тарзда амалга оширди (+3 −3 =3)[8].
Лаура Рогуле шахмат бўйича 4-жамоавий Европа чемпионатида (аёллар тоифасида) Латвия терма жамоаси сафида ўз ўйинларини олиб борди. Қуйида Лауранинг натижаларини кўришингиз мумкин:
- 2001-йилда Леондаги захира тахтада дона сурди (+3, =2, −1);[9]
- 2015-йилда Рейкявик шаҳрида шахмат бўйича 20-Европа жамоавий чемпионатида (аёллар тоифасида) иккинчи тахтада ўйнади (+4 −2 =3);
- 2019-йилда Батумида бўлиб ўтган 22-жамоавий шахмат (аёллар тоифасида) европа чемпионатида иккинчи тахтада ўйинларни олиб борди (+4, =1, −4)[10].
Манбалар
- ↑ „2021 ФИДЕ Чесс.cом Wомен'с Гранд Сwисс“. Wомен (русча). Чесс-Ресулц.cом. Чесс-Тоурнамент-Ресулц-Сервер (7-ноябр 2021-йил). 31-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-феврал 2022-йил.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - Латвиан чампионшип wомен финал-2016“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ Латвижас 2021. гада čэмпионāц šаҳā сиэвиэтēм
- ↑ Латвижас 2022. гада сиэвиэšу čэмпионāц
- ↑ 5,0 5,1 „Паге ҳас мовед“. www.арчиwум.полониачесс.пл.
- ↑ „Wомен'с Чесс Олймпиадс: Лаура Рогуле“. ОлимпБасе. Қаралди: 18-сентабр 2011-йил.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2012-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-сентабр 2012-йил.
- ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - 43рд Олймпиад Батуми 2018 Wомен“. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „4тҳ Эуропеан Теам Чесс Чампионшип (wомен), Леон 2001, Латвиа“. ОлимпБасе. Қаралди: 18-сентабр 2011-йил.
- ↑ „22нд Эуропеан Теам Чесс Чампионшип 2019 Wомен Сеcтион“. чесс-ресулц.cом.