Лаура Р. Смит[1] (1988-йилда туғилган),[2] аввалги исми Лаура Р. Росс,[3] — америкалик аёл шахматчи. Лекин бугунги кунда ўз шахмат фаолиятини якунлаган, мактаб ўқитувчиси сифатида дарс беради.

Лаура Росс

Росс 2003-йилги АҚШ шахмат чемпионатида
Тўлиқ исми Лаура Р. Росс
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Туғилиши 1988 (ёши 37–38)
Саравҳа Аёл шахмат устаси
ФИДЕ рейтинг 2129 (май 2013-йил)[4]
Юқори рейтинги 2179 (июл 2006-йил)[4]

Шахматдаги фаолияти

Лаура аёл ФИДЕ устаси унвонига эга[2]. 2011-йил сентабр ҳолатига кўра, унинг ФИДЕ рейтинги 2142 эди Лаура Смитт эндиликда фаол ўйинчилар қаторига кирмайди, лекин у шахмат ўйнашдан ҳамиша завқ олади. Шу туфайли ҳам, Лаура мустақил равишда шахмат ўйнашдан мактаб ўқувчилари ва кичик ёшдаги болаларга дарс беради.

1998-йилда Лаура Росс 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида саккизинчи ўринни забт этди.

Росс Америка Қўшма Штатлари шахмат федерацияси томонидан эълон қилинган эркак ва аёл шахмат ўйинчиларнинг „Энг яхши 100 ўйинчи“ рўйхатини бошлаб берган биринчи америкалик аёл бўлди. 2002-йил апрел ойида у АҚШда энг юқори натижалар билан баҳоланган 13 ёшли эркак ва аёл шахматчи сифатида этироф этилди[3].

Лаура Бингҳамтон университетини муваффақиятли тамомлаган. Бакалавр даражасига эришгач, магистр дипломини ҳам олган.

Коллежни тугатгандан сўнг, Лаура "Мактабларда шахмат " нотижорат ташкилотида дарс бера бошлади. У дарс беришни шунчалик яхши кўрардики, ҳатто, болалар таълими бўйича магистрлик даражасини олди. У ҳозир Бруклиндаги 3-синф ўқитувчиси ва мактабда шахмат жамоасини ташкиллаштириш ҳамда бошқариш билан шуғулланади. Шунингдек, мазкур мактаб шахмат жамоаси аъзоларига ўзи устозлик қилади.

Профессионал алоқалар

  • ФИДЕ Бутунжаҳон шахмат федерацияси
  • АҚШ шахмат федерацияси
  • Мактабларда шахмат дарслари

Профессионал ютуқлар

  • Аёллар ФИДЕ устаси
  • ФИДЕ 2142 балл (2011-йил сентабр ойи).
  • АҚШнинг энг яхши аёл шахматчиси рўйҳатида 11-ўринда

Мукофотлар

  • Аёллар ўртасидаги АҚШ чемпионати (Сан-Диэго CА): УСCФ Чесс-Счолар мукофотини қўлга киритди; у танловда 2-ўринни эгаллади;
  • Пан-Америка чемпионати (Кордоба, Аргентина): 14 ёшгача бўлган қизлар тоифасида кумуш медални қўлга киритди;
  • Кетма-кет 8 йил давомида АҚСҲ ёшлар шахмат жамоасидан жой олди. 3 марта энг яхши ўнталикка кирган, WФМ Лаура Росс (2011-йил 7-сентабрдан)

Манбалар

  1. ↑ „ЛАУРА Р СМИТҲ“. усчесс.орг. Унитед Статес Чесс Федератион. Қаралди: 7-декабр 2021-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Росс, Лаура Р“. ратингс.фиде.cом. ФИДЕ. 2012-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-декабр 2004-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Топ 100 13 Еар олдс, Април 2002“. усчесс.орг. Унитед Статес Чесс Федератион. — „Росс, Лаура Р“. 2002-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-сентабр 2005-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Ратинг Прогресс Чарт: Росс, Лаура“. ратингс.фиде.cом. ФИДЕ. Қаралди: 7-декабр 2021-йил.